четверг, 7 июня 2018 г.


Бугунги кунда ҳар бир инсоннинг ахборот технологиялари билан чамбарчас боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас. Дунё янги давр-ахборот даврида яшамоқда. Глобаллашув шароитида "Ким ахборотни эгалласа, ўша дунёни эгалайди" деган ғоя тобора ижтимоий воқеликка айланиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб, ҳамма интернетга осонгина мобил телефонлар ёки компьютер тармоқлари орқали тезда уланиб олмоқда. Гуёки олам вертуаллашиб қолгандай.


Ҳозирда ахборатлашув жараёни жадал суратлар билан сония сари кўпайиб бормоқда, исталган маълумотни  қийналмасдан осонгина топишингиз мумкин, фойдали маълумотлар изласангиз бу яхши лекин, ғоявий жиҳатдан бўш ва ёмонликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга зид бўлган вайронкор, бехаё маълумотлар оламига кириб қолсангизчи? Бундан қандай қилиб ўзингизни олиб қочоласиз. Интернет бежизга халқаро ўргимчак тўрига ўхшатилмайди, сиз унинг домига бир тушсангиз ўзингизни олиб чиқа олмайсиз.
Афсуски, "электрон дунё" турли сиёсий кучлар учун ўзларининг террористик, экстремистик ташвиқотлар ва ғоялари, ўз қарашларини оммага тарғиб қилиш, ҳар бир жиноий тўдалар фаолиятини амалга ошириш йўлида асосий қурол сифатида фойдаланишмоқда. Йирик салбий кучларнинг интернет тармоғида ўзларининг мафкуравий майдонларини яратиб, интернетда кенг камровли ахборатлашган террор - "электрон жиход" олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги тахдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлари дунё мамалакатлари олдида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини келтириб чиқармоқда.
Сир эмас, интернетдан фойдаланувчиларнинг сони кундан - кунга ортиб бормоқда, ер юзининг деярли исталган нуқтасида интернетга уланиш имкони мавжуд, дунёнинг 200 га яқин давлатида интернет мавжуд. Ҳозирда дунёнинг бир қатор давлатларини ахборот инқилоби шароитларида вужудга келаётган глобал тармоқлар жамиятларни жиддий ташвишларга солаяпти. Бу турдаги жамиятлар диний оқимлар, экстримистик ҳаракатдаги сайтлар, оммавий маданият ва психологик қарам қилувчи сайтлардан иборатдир.
Ахборотлашув жараёнининг, ривожланиши компьютер жиноятчилиги ва компютер террорризми каби янги жиноятларининг пайдо бўлишига замин яратади. Янги ва ўрганилмаган жиноий соҳа сифатида инсоният учун хавфли хисобланган кибертерроризм муаммосини хал этиш алоҳида эътибор талаб қилади. Интернет тармоғи очиқ манбалар орқали биологик, кимёвий хаттоки ядро қуролларини тайёрлаш технологияларини ўрганган ҳолда амалга оширилаётган террорчилик харакатлари ҳуқуқий муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тормоқда. Сайтларни ноқониний йўллар билан бузиш орқали кибертеррорчилар турли махфий маълумотларни олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Кибертерроризм аслида ахборот технологиялари ички фаолиятига ноқонуний аралашиш, компьютерда  мавжуд  дастурлар ёки маълумотларни мақсадли равишда йўқ қилиш, зарар келтириш, давлат органларининг муҳим қисмлари фаолиятини издан чиқариш билан бирга инсонлар ҳаётига хавф солиш, моддий зарар келтириш ёки оммавий қўрқитиш, ҳарбий низолар каби турли зарарли оқибатларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлардир. Кибертерроризм шиддат билан ўсиб боришнинг яна бир сабаби, у қурол - яроғ ёрдамида амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатларидан арзонга тушади, жанговар ҳаракатлар, портлашлар, хунрезликлар бўлмайди. Бузғунчи харакатлар интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Интернет тармоги ўзининг тезкорлиги, тежамкорлиги ва очиқлиги, назоратнинг сустлиги ёки умуман йўқлиги, дунё бўйлаб тарқалган фойдаланувчиларнинг мавжудлиги, ахборотнинг тез ва арзон йўл билан тўлиқлигича тарқатилиши, ҳамфикр гурухларнинг ташкил этиш мумкинлиги, алоқаларнинг аноним экани, асл манбаларни аниқлаш имкониятлилиги, стратегик объектлар, ҳарбий ташкилотлар компьютерларига ноқонуний уланиш имкони мавжудлиги, тармоқларнинг яшовчанлиги билан террорчи ташкилотларни ўзига жалб қилади.
Бугун терроризм яшириниб юрган ёки бош қароргохда жойлатган ёки давлат ҳудуди билан чегараланиб қолаётганлиги йўқ. Улар аллақачон кибер оламга кўчиб улгурганлар. Террорчи ташкилотлар ўз саҳифаларини кенгайтириш ҳамда мақсадларига эришишда техника ва интернетнинг сўнгги имкониятларидан устамонлик билан фойдаланмоқда. Шу йўл билан террорчилик ҳаракатлари, мақсад ва вазифалари ҳамда маълумот бериш, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот - психологик таъсир ўтказиш, одамлар ўртасида вахима уйготиш, ўз домига ақлан носоғлом ҳаётни бир ўйин мисоли билувчи оммани тормоқдалар.

Халқаро терроризм мафкураси ва биз дуч келаётган ахборот хуружлари, диний ақидапарастлик ва экстремизм кабиларнинг халқимиз онги ва қалбини эгаллашига қаратилган уринишлари ёшларимизни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш олдимизга қўйган "Ҳаракатлар стратегиясидаги" устувор йўналишларни мукаммал ўрганиб, унинг мазмун моҳиятини тўлиқ ўргансак бизни ҳеч қандай куч енга олмайди. Ватан тақдирига масъуллик ҳиссини янада юксалтириш, бизга ёт бўлган одатлар ва қарашларга нисбатан собит эътиқодни, иммунитетни яратишимиз зарур, шундагина биз маънавий кадриятларимизни сақлаб қолган бўламиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...