четверг, 7 июня 2018 г.

Бойлик ортидаги изтироб

            Ҳаёт тажрибасига эга отахону-онахонларимиз даврасида бўлсангиз, доимо бир нақлни таъкидлашади. Эҳ, болаларим ота-боболаримиз “Ўрдак кўлида, инсон юртида бахтли” деб, бежизга айтишмаган. Бегона юртларда бойлик ва бахт излаганларнинг ҳамиша ҳам ошиғи олчи бўлавермайди, буни тўғри тушунинглар деб насиҳат беришади. Қўпни кўрган бу нуронийлар гапида ҳақиқат бор.
            Сир эмаски, бугун юртимиз фуқаролари орасидан айрим эркак ва аёлларимиз мўмай пул топиш илинжида олис юртларга саёҳат баҳонасида йўлга отланишмоқда. Ёки бўлмаса кимнингдир ҳавойи гапларига ишониб, алдовларига, таклифларига кўр-кўрона эргашиб, ўзи учун буткул бегона давлатларга бориб қолаётгани ҳам афсуски, йўқ эмас. Охир оқибатда фирибгарнинг ёлғон сўзига чув тушиб, бегона шаҳарда сарсону-саргардон бўлиб, аросатда қолаётганлари ҳам айни ҳақиқат.
         Бугун шу куйга тушган ҳамюртларимизни ОАВларида намойиш этилаётган кўрсатувларда кўраяпмиз, матбуот нашрларида эса ўқияпмиз. Бироқ хулоса чиқаришга бефарқмиз. Азоб уқубат теккан ҳамшаҳаримиз тақдирига лоқайд муносабатда бўламиз. Яна ўзимиз билганча иш тутиб сафарга отланамиз.
       Эндиликда Туркия, Дубай, Таилан, Жанубий Кореа сингари йирик шаҳарларга кетган эркак ва аёллар тақдирига қизиқар эканмиз, ҳаммаси ҳам бойиб кетмаётганига гувоҳ бўласиз. Аксинча кўпчилиги не-не азоб уқубатларни бошидан кечириб, пушаймон бўлиб, юртимизга бир амаллаб қайтиб келишмоқда.
“Фалончи дугонамнинг дугонаси яхши иш топиб бераман деганди. Таиландга боргач, эса ҳаммаси ёлғон гап экан” дейди, - Сабо исмли Деновлик аёл. Аэропортда кутиб олиб, бир бегона аёл қўлига топширганича қорасини кўрсатмай кетиб қолди. Кейинчалик билсам, у мени ўша аёлга сотган экан. Не азобларни кўрмадим. Фохиша хонада ишладим. Роса қийналдим. Энди оила аъзоларим олдида турмуш ўртоғим ва болаларим олдида ким деган одам бўлдим, - дейди кўзидаги ёши тинмай йиғлаётган Сабо Алиева. Оила аъзоларим гапига қулоқ солмай кетган эдим, минг афсус хато қилган эканман. Ўз уйим ўлан тўшагим эканлигини энди тушуниб етдим. Афсус!
“Сўннги пушаймон ўзингга душман” дейишади, донишмандлар. Ўйламай босилган биргина ножўя қадам инсонни қанча азоб уқубатлар гирдобига етаклайди. Узоқ ўлкаларга бориб ноқулай аҳволгатушиб қолаётган Сабо Алиева сингари тақдирлар кам дейсизми? Демак, чиқаришимиз лозим. Инсон тақдири ўз қўлида. Ҳаёт аталмиш улуғ неъматни қадрлаб, оила бағрида, фарзандлар қучоғида мазмунли ўтказиб, тинч ва осуда юртимиз тараққиёти ва равнақига ҳисса қўшиб яшамоқ олий саодат эмасми? Хушёр бўлинг одамлар, хушёр бўлинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...