четверг, 7 июня 2018 г.

Жиноятидан уялмаган кимсалар


Ҳозирги глобаллашув замонида диний экстремизм ва терроризм бутунжаҳон миқёсида хавфли кучга айланмоқда. Бундан ташқари, унинг янгидан-янги кўринишлари пайдо бўлмоқдаки, улар  ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун одамларни тўғри йўлдан адаштиришга уринишмоқда. Ана шундай адашган инсонлар артофимизда талайгина.


Жумладан, 1993 йил Термиз шаҳрида туғилган Ойдин Санонова Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшовчи «Ислом давлати» халқаро террористик ташкилотининг фаол аъзолари бўлган қариндошлари Сайёра Хўжақулова ва унинг турмуш ўртоғи Баҳодир Хаитовнинг  ниятини била туриб, уларнинг таъсирига тушган. Ойдин  Суриядаги «Имом ал-Бухорий Катибаси» террористик ташкилоти сафида бўлган яна бир Фарангиз Хўжақулова билан  2015 йил май ойидан бошлаб интернет орқали мулоқотда бўлиши натижасида, унинг диний қарашлари ўзгариб, террористик ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлай бошлаган. Бошқа қариндошларини ҳам бу йўлга тортиб, алоқа боғлашларини таъминлади. Мулоқотлар давомида С.Хўжақулова Ойдинни Туркияга «ҳижрат» қилишга ва 1981 йил туғилган, бир неча йилдан буён Туркияда яшаб келаётган, Қашқадарё вилоятидан бўлган «Абдуллоҳ» лакабли «ИШИД» террористик ташкилоти аъзосига турмушга чиқишини таклиф килган. Ушбу даъватлар таъсирида О.Санонова «Абдуллоҳ» га турмушга чиқишга рози бўлиб, С.Хўжақулова орқали ушбу шахс билан интернет орқали мулоқотда бўлган.
Қанчалик тўғри йўлдан адашаётганлиги яқинлари тушунтирса ҳам қулоқ солмаган Ойдин «Ислом давлати» ХТТ сафига қўшилиш мақсадида Термиздан Тошкент шаҳрига кетаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 154 ва 2442-моддалари билан жиноят иши қўзгатилиб, 5 йил 10  ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Пушаймон бўлишга кеч қолган маҳкум оз бўлсада қадамининг нечоғлик нотўғри эканлигини  англаб етади деган умиддамиз.
Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик башарият учун Яратганнинг энг буюк неъматларидан бири бўлиб келмоқда. Чунки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун моли-ю жони билан курашиб келганлар. Бугунги тинч кунимизни кўра олмаган кимсалар эса ўзининг ёвуз ниятини амалга ошириш учун пуч ғояларини тарқатмоқчи бўлишмоқда.  Дамир Қурбонов ҳам шундай кимсалар ортидан эргашган.1987 йил Олтинсой туманида туғилган Дамир Рассия Федерациясининг  Казан шахрида ишлаши давомида ДЭО/ХТТ аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб, Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни  ният ҳам қилганди. Ачинарлиси бу инсон неча йиллар  Шўрчи тумани ИИБ ХООБ 141-сонли МТПда «Хайрабод» ва «Ибн Сино» махаллалари бўйича профилактика инспектори лавозимида ишлаган, сержант лавозимида бўлган. Ўзи қонунни ҳимоя қилувчи кимса бўлсаю, у ёд тушунчалар ортидан қадам ташлади.
2016 йил сентябрь ойидан бошлаб, Д.Курбонов Россия Федерациясида кунлик ёлланма ишчи сифатида ишлаб, ўзига янги телефонини сотиб олиб, «YouTube» сайтидан Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги ХТТ аъзоларининг экстремистик маърузалари, хусусан «Исломчи-жиҳодчилар» раҳнамоси лақаби “Абдували қори”  бўлган А.Мирзаев ва “Тавхид ва жиҳод” ХТГ амири лақаби “Абу Салоҳ” бўлган С.Мухтаров, лақаби “Абдуллоҳ Зуфар” бўлган З.Гаффаров ва уларнинг «хижрат» ва «жиход» килишга чорловчи диний маърузалари хамда қўпорувчилик амалиётлари тасвирланган видеолавҳаларни томоша қилиб, Сурия давлатидаги ХТГ аъзолари сафига бориб қўшилиш истаги пайдо бўлган. Натижада, Д.Курбонов Интернетдаги «Ок.ру» ижтимоий тармоғида «Баходир Эшонов» ва «Facebook» ижтимоий тармоғида «Омар Қорахонли» номи билан профил очиб, Сурияга кетиш максадида «Шомдан ҳуш хабар» ва «Мустафо Бухорий» номли профиллари фойдаланувчилари билан танишиб, ёзишмалар давомида ўзини Суриядаги ХТТ таркибига бориб қўшилиш ниятида эканини билдирган. Мулоқатларда, «Мустафо Бухорий» ва «Шомдан ҳуш хабар» профилларининг эгалари, Д.Курбоновга тўлиқ ишониб, унга Ўзбекистонда диний эркинлик йўқлигини, у ерда яшаб бўлмаслигини таъкидлашган. Бунга жавобан Д.Курбонов уларниннг фикрларини мақуллаб, Ўзбекистон ва бутун мусулмон давлатларида шариат қоидалари асосида бошқариладиган,  ҳалифалик давлати,  яъни «Ислом давлати»ни ташкил қилиш кераклигини ва бу йўлда хатто «жиход» қилишдан хам қайтмаслигини маълум қилган.
Д.Қурбонов «хижрат» ва «жиҳод» килиш мақсадида Туркия орқали Сурия давлатига боришни режалаштириб, 2017 йилнинг 22-март куни «Тошкент-Москва» йўналишида поезд билан кетаётган вақтида ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
2018 йилнинг 17 январ куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди биносида, очиқ суд мажлисида Д.Курбоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 2442-моддаси 1-кисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги тўлиқ тасдиқланиб, 6 (олти) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биламизки, ҳозирда диний экстремизм ва халқаро терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка ҳам дахлдор масалага айланди. Зеро, диний экстремистик ва халқаро террористик ташкилотлар жангарилик усуллари билан ҳокимият учун курашувчи гуруҳларни шакллантириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга интилмоқдалар. Марказий Осиё давлатлари учун диний экстремистик ва халқаро терроризмнинг хавфи 1990-йилда Наманган ва Андижонда, 1990-1996-йилларда Тожикистондаги фуқаролик уруши давомида, 1999-йили 16-февралда Тошкент шаҳрида, 1999-2001-йиллари Қирғизистоннинг Боткен, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари тимсолида ўзини яққол намойиш этди. Шуни кўриб ва била туриб нега инсонларимиз йўлдан адашишмоқда. 
Юртимизда террористик оқимларга  инсонларнинг алданиб  адашиб қолмаслиги ва уларнинг сафига эргашаётган юртдошларимизни аниқлаш  борасида кенг кўламли ишлар амалга оширлаётганлиги ўз самарасини кўрсатмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган фаол тадбир жараёнида Суриядаги «Тавхид ва жиҳод» халқаро террористик гурухи аъзолари Акбар Мелиқулов, Жавлон Мирзаев, Фарход Жумаев, Денов туманида яширин фаолият олиб борган  «Исломчи-жиҳодчилар» ДЭО «жамоат» аъзолари Салохиддин Қодиров, Хуршид Абдимўминов, Равшан Жумаев, Санжар Каттабоев, Низомиддин Қиёмиддинов, Зикрулло Эгамбердиев, Қудрат Тагаев, Рустам Камалов, Сохибжон Тошев, Шарофиддин Хакимовлар қўлга олинди. Улар “Исломчи жиходчилар” ДЭО ғояларини ва Суриядаги амалга оширилаётган қўпорувчилик ҳаракатларини маъқуллаб, уларни қўллаб-қувватлаб келган.
Гурух етакчиси С.Қодиров  Суриянинг Дамашқ шаҳридаги «Таҳзеб ва таълим» мадрасасида таълим олган ва доимий яшаш манзилига қайтганидан сўнг, маҳаллий аҳолининг диний маросимларини ўтказиб келган. У Қуръон, ҳадис илми ва араб тилини яхши ўзлаштирганлиги сабабли, яшаш манзилида маълум даражада обрў-эътиборга эришганди. Шу сабабли, С.Қодировни юқорида қайд этилган шахслар зиёфатга таклиф қилиб, у билан ўзларини қизиқтирган диний масалаларда савол-жавоб қилиб турган. С.Қодиров ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда, зиёфат иштирокчиларининг онгига диний ақидапарастлик ғояларини сингдириб борган. Натижада, улар С.Қодировнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият юрита бошлаган ҳамда диний жамоат сифатида шаклланган. Улар Ўзбекистондаги мавжуд конституциявий тузумни қоралаб, диний эркинликнинг чекланганлиги, диндорларнинг ноҳақ қамалаётганлиги, аёлларнинг «ҳижоб»да юришига тўсқинлик бўлаётганлиги ҳамда мусулмонлар ўрнига гунохкорлар кўпайиб бораётганлиги хусусида фикрларини билдириб келган.
Шу билан бир қаторда, у «исломий давлат» қуриш ғояларини жамоат аъзоларига тарғиб қилиб, бунинг исботи сифатида интернет орқали «Исломчи-жиҳодчилар» ДЭО раҳнамоси А.Мирзаев ва «Тавхид ва жиҳод» халкаро террористик гурух амири лақаби «Абу Салоҳ» бўлган С.Мухтаровларнинг маърузаларини эшиттирирган хамда жамоат аъзоларига тушунчалар бериб, «жиҳод» қилишга даъват килиб келган. С.Қодировнинг даъватлари таъсирида жамоат аъзоларидан А.Мелиқулов, Ж.Мирзаев ва Ф.Жумаевлар «Суриядаги мусулмонларга ёрдам бериш» ва «кофир»ларга қарши «жиҳод» қилиш мақсадида 2017 йил «Тошкент-Истанбул» авиарейси орқали Туркияга бориб, у ердан Сурия давлатига ўтиб кетишган.  Аммо жиноят жазосиз қолмайди деганларидек, 2018 йил  жиноят ишлари бўйича вилоят судида ўтказилган суд жараёнида С.Кодиров 9 йилга, 5 нафар “жамоат” аъзолари эса, 5 йил 6 ой муддатга жазодан озод этилган. Шунингдек, оғир жиноят содир этмаган ва айбига тўлик иқрор бўлиб, жиноятни очишда ёрдам берган “жамоат”нинг 8 нафар аъзолари озодликни чеклаш  яъни соат 20:00-дан сўнг кўчага чиқмаслик жазоси тайинланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...