Истиқболга
интилган Ватан
Янгиликлар кашфиётлар кун сайин ривожланиб бораётган бугунги
тезкор даврда бирорта бир давлат жамият йўқки, ўз халқининг келажагини
фаровонлиги-ю, тинчлигини ўйламаса. Ана шундай юксак масъулиятни англаган ҳолда
ўз тараққиёт йўлини белгилаб олади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов
томонидан яратилган ва ҳаётган тадбиқ этилган “Ўзбек модели”ни эндиликда дунё
тан олди. у эса ўзбек халқининг тараққиёт йўлини бошлаб берди. Пишиқ пухта ҳар
жиҳатдан мукамммал ишланган мазкур лойиҳа юртимизни, халқимизни хурлик ва
озодлик сари етаклади.
Ўзбек халқининг залворли йўллари ва йиллари акс этган
мустақилликка ҳам 26 йил бўлди. Бу тарихан қисқа давр бўлса-да, ўтган йиллар
мобайнида халқимиз улкан ва юксак марраларни қўлга киритди. Бугун халқимиз буюк
мақсадларимизни амалга оширишда ўтган 26 йил мобайнида эришган ва жаҳон тан
олган ютуқ ва марралар миллий демократикдавлат қуриш, иқтисодиётимизни
ривожлантириш, турмуш тарзимизни, ҳаётимиз даражасини тубдан ўзгартирганлиги,
шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси кун сайин чирой очиб обод гўшага айланиб
бормоқда. Бугун қайси соҳа ёки тармоқни олманг, барча-барчасида янгиланиш,
ривожланиш ва тараққиётни кузхатасиз. Мухтарам Президентимиз шавкат Мирзиёев
томонидан мамлакатнинг яқин келажакдаги тақдирини белгилаш, барқарор ва
мувозанатли ривожланишни таъминлаш, ўз ичига олган ўрта ва узоқ муддатли мақсад
ва вазифалар тизимини мужассам этувчи, истиқболдаги ҳаракатларни режалаштирган
хужжат – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда бир қатор дастурлар қабул
қилинишини ҳам халқимизнинг фаровонлигини таъминлашдек ғамхўрлик, олийжаноб
ғоялар эзгу мақсадлар муштараклигидан далолатдир. Энг асосийси, жаият хаётининг
барча соҳаларида эркинлаштириш ислоҳ қилиш жараёнлари изчилдавом эттирилди.
Долзарб муаммолар, аҳоли билан очиқ муҳокама қилинмоқда. Уларни қийнаётган
камчиликлар жойида ўрганилиб, ҳал этилмоқда. Барча қарорларни халқнинг фикр мулоҳазалари
ва мурожаатлари асосида қабул қилиш ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига
муҳим ўрин тутмоқда. Давлат бошқарувида янгича услубларни жорий этиш, жамият
бошқарувини такомиллаштириш, шунингдек одамларга шарт-шароит яратиб бериш каби
вазифалар самарали тарзда амалга оширилмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганидек: “ушбу
стратегияда давлат жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини
таъминлаш ва суд – ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни
янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни
таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни
изчил давом эттириш каби масалаларни тараққиётимизнинг асосий йўналишлари
сифатида белгилаб олинди”.
Улуғ ниятларни кўзлаб, давлатимиз томонидан қабул
қилинаётган фармон ва қарорлар инсон манфаатларига хизмат қилиши Ўзбекистон
давлатининг келажаги буюклигидан далолатдир. Чунки бу мустақил демократик,
ҳуқуқий давлатдир бу инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати дини,
ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодлариданқатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Шундай экан, шу азиз юртда яшаб
меҳнат қилаётган ҳар бир фуқаро Мустақил мамлакатимизнинг эртанги тараққиётига
муносиб ҳисса қўшмоғи “Она Ватан тақдири менинг тақдирим” деган эзгу шиорга
амал қилиб яшамоғи Ватан олдидаги муқаддас бурчидир.
С.Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий