четверг, 7 июня 2018 г.

Одам савдосига қарши кураш

            XXI аср илм-фан, техника ва янги ахборот технологиялари ривожининг жадаллашуви, ахборот алмашинуви тизимининг тубдан такомиллашганлиги билан инсоният тарихида ўзига хос даврни бошлаб берди. Яъни, глобаллашув асрни бошлаб берди десак, асло муболаға бўлмайди. Бу жараёнда дунё мамлакатлари халқаро муносабатларда ялпи ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Шу билан биргаликда иқтисодий-ижтимоий маданий ва ахборот, сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда ҳамкорлик қилиш умуминсоний қадриятлар билан миллий қадриятларни уйғунлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Ана шундай ижобий ишлар самараси ўлароқ, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм бошқа давлатларга чиқиш эркин фаолият олиб боришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиқ. Бироқ, ана шундай ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда афсуски, айрим трансмиллий жиноятчиликнинг турлари ҳам ортиб бормоқда.


Ана шундай жиноятчилик турларидан бири шубҳасиз бу – одам савдосидир. Эндиликда, бу жирканч иллат дунё миқиёсидаги глобал муаммолардан бирига айланиб улгурди. Одам савдоси жинояти инсон унинг шаъни, қадр қиммати тинчлигига келажагига раҳна солаётган мудҳиш иллатдир. Одамлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш, мажбурий меҳнат, айниқса болаларни эксплуатация қилиш, тиламчиликка мажбурлаш, инсон танасининг турли аъзоларини сотиш буларнинг ҳаммаси жиноятнинг турли шафқатсиз кўринишларидан биридир.
            Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 5 миллионга яқин инсонлар мазкур жиноий фаолиятнинг таъсиридан жабр кўради. Худуд билмаётган одам савдоси муаммоси бугунги кунда ривожланаётган ва ривожланган давлатларда ҳам ўз ечимини кутаётган муҳим масалалардан бирига айланиб қолмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу иллат домига айниқса аёллар ва болалар тушиб қолмоқда. Маълумотларга қараганда, 50 фоизгача унинг жабрланувчилари аёллар ва болалардир. Мазкур жиноят натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик пул айланмаси 7 млрд. АҚШ долларини ташкил этар экан. Юртимизда ҳам одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бу иллатдан азият чекканларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс тарзда амалга оширилмоқда. Шу боис бу муаммони бартараф этиш ва унинг олдини олишга давлат идораларидан тартиб, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, қолаверса, кенг жамоатчилик жалб этилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократик умуминсоний принципларга асосланиши, унга кўра инсон унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб ўтилган. 26-моддасида эса ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шавқатсиз ёки инсон қадр қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Шунинг билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳам қабул қилинган. Шундай экан, бу жирканч иллатга қарши курашишда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.     
  C.Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...