пятница, 22 июня 2018 г.

ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ


  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўплаб қўпорувчилик, хунрезликлар юз бермасдан туриб, бу хавфни илғаган ва жаҳон жамоатчилигини унга қарши биргаликда кескин чоралар билан курашишга даъват этган эди. Давлатимиз айни пайтда ҳам диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида изчил сиёсат юргизиб келмоқда. Буни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидан ҳам кўриш мумкин. Уларнинг ҳамкорликда жойларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва конституцион тузумга тажовуз қилиш билан боғлиқ оғир ва ўта оғир жиноятларнинг олдини олишга жиддий эътибор қаратаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

  Бироз инсонлик қиёфасини йўқотган, тинч аҳолига жабр-ситам, ўлим таҳликасини солиб туриши жирканч муддаосига айланган қора кучлар дунёнинг кўплаб давлатлари илдиз отиб ғараз мақсадларини амалга ошириш пайида бўлмоқда. Улар асосан ёшларни, аёлларни алдов йўли билан ўз домига тортмоқда. Маънавий алами бўш йигит – қизлар уларнинг алдовларига чув тушишмоқда. Айниқса чет давлатларга ишлаш учун бораётган ҳамюртларимиз бундай разил ва қабиқликга дуч келишмоқда. Олтинсойлик Дамир Қурбонов ҳам Россия давлатига ишлаш учун бориб, диний экстремизм оқимларининг ғоявий таъсирига тушиб қолганлардан бири. У Россияда ишлаб юрган пайт ўзининг қўл телефонидан Интернет тармоғига кириб, Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги террористик оқимларнинг “хижрат” ва “жиход”га чорловчи диний маърузалари ҳамда қўпорувчилик амалиётлари тасвирланган видеолавҳаларни мунтазам кўриб бориши оқибатида у Сурия давлатига бориб халқаро террористик ташкилот аъзолари сафига қўшилишни режалаштиради. Натижада у Интернетнинг “ок.ru” ижтимоий тармоғида “Баходир Эшонов” ва фейсбук Facebook ижтимоий тармоғида “Омар қорахонли” номи билан профил очиб Сурия кетиш мақсадида “Шомдан хуш хабар” ва “Мустафо Бухорий” номли профиллари фойдаланувчилари билан танишиб, Сурияга кетишга ёрдам беришни сўрайди. Ушбу, мулоқотлар давомида улар Д. Қурбоновга ишониб унга Ўзбекистонда диний эркинлик йўқлигини, у ерда яшаб бўлмаслигини таъкидлашган. Бунга жавобан Д. Қурбонов ҳам уларнинг фикрларини қўллаб қувватлаган. Ўзбекистон ва бутун мусулмон давлатларида шариат қоидалари асосида бошқариладиган халифалик давлати, яъни “Ислом давлати”ни ташкил қилиш кераклигини, бу йўлда хатто жиҳод қилишдан ҳам қайтмаслигини маълум қилган. Д. Қурбонов “хижрат” ва “жиход” қилиш мақсадида Туркия орқали Сурия давлатига боришни режалаштириб, 2017 йил 22 март куни “Тошкент - Москва” йўналишида поезд билан кетаётган вақтда хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
  2018 йилнинг 17 январ куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судида Д. Қурбоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442 моддаси1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги тўлиқ тасдиқланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...