Биз “Ёшлар маркази”дамиз!
Вилоятимизда жами аҳоли сони 2 534 822 нафар бўлиб,
ундан 30 ёшдагилар сони 1 434 915 нафарни ташкил этади. Улардан 494 992
нафари бугунги кунда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига аъзо. Шунингдек ўсиб
келаётган авлод манфаатларини ҳимоя қилиш учун таълим муассасаларида 1695 та
бошланғич ташкилотлар ташкил этилган. Кенгаш ташаббуси билан учрашув ва
мулоқотлар, хонадонларга ташрифлар ва уюшмаган ёшларнинг таклиф ва муаммолари
ўрганилиб, жойида ҳал этилмоқда.
Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни
пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш,
ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва
ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш
борасида Кенгаш томонидан 199 маротоба тарғибот тадбирлари ташкил
этилди. Биргина ўтган йил ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида ўтказилган
бўш иш ўринлари ярмаркаларида 5170 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг
25188 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Унда 5975 нафар ёшлардан 1473 нафари
ярмаркада ишга жойлашиш учун йўлланма олган. Шунингдек, вилоятда яшовчи жами 30
ёшгача бўлган 269 823 нафар уюшмаган ёшлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) Кенгашлари кўмагида ўтган йил
давомида иш сўраб
мурожаат қилган 640 нафар ёшларнинг 197 нафари ишга жойлаштирилган.
Бу йил эса 6507 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Жумладан,
Термиз туманидаги “Сурхон қоғоз қайта ишлаш” МЧЖ да 45 нафар ёш вилоят кенгаши
кўмагида ишга жойлашди. Шеробод туманидаги “Пахтаой” МЖЧ да 82 нафар ёшлар ишли
бўлишди.
Ёшларнинг
илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини
янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга,
хусусан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга
қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш йўлида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг
барча туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ўтган йилда 216 маротаба тадбирлар
ташкил этилган бўлиб, тадбир ва давра суҳбатларида 38120 нафар ёшлар қамраб
олинган. Яқинда эса Ўзбекистон Ёшлар
иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан Сурхондарёдаги 72 нафар ёш ижодкорлар
шеърлари жамланган “Ёшлар гулдастаси” номли китоб чоп этилди ва тақдимоти бўлиб
ўтди.
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уй-жой билан таъминлаш
мақсадида 752 нафар оила уй-жой билан таъминланди. Тарғибот натижасида 302
нафар оила ярашди. Энг муҳими 182 нафар
инсонларга моддий ёрдам берилди. 106 нафар имконияти чекланганларга эса
аравачалар тақдим этилди. Бу каби сайъи ҳаракатлар бугунги кунда ҳам давом этиб
келмоқда.
Xалқ
манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон,
ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш борасида ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан жами 600 нафарга яқин ёшлар истиқболли
кадрлар захира банки яратилди. Хусусан, халқ таълими тизимида 530 нафар,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида 32 нафар, банк соҳасида
11 нафар, туман ҳокимликлари тизимида 63 нафар ёшлар истиқболли
кадрлар сифатида захирага қўйилди.
Вилоятда ёшлар иттифоқи тизимларида ишлаётган 2 нафар ходимлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси қошида
ташкил этилган истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш институтига ўқишга юборилди.
Ҳозирги кунда
хорижда фаолияти кўрсатаётган ёшлар вилоят бўйича 30291 нафарни ташкил
этиб, шундан 371 нафари ўқиш учун, 574 нафари ишлаш учун кетган.
Хорижда фаолият юритаётганларнинг асосий қисмини Бойсун, Олтинсой, Узун,
Қизириқ, Жарқўрғон туманлари ёшлари ташкил қилмоқда. Улар билан доимий алоқа
йўлга қўйилган эса қувонарлидир.
Юртбошимиз
ташаббуси билан “Сурхондарё ёшлар маркази” барпо этилиб, 2014 йил 1 сентябрда
ёшлар тасарруфига топширилган эди. Эндиликда Кенгаш ушбу марказда жойлашган бўлиб, ёшларни
янада қувватламоқда. Ҳозирги кунда марказда
60 дан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятимизда ёшларга бу
каби жуда катта имкониятлар, шароитлар, имтиёзлар ва қулайликлар яратиб берилган.
Ушбу имкониятларни ҳаётда кўллашда эса Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг меҳнатлари юқори.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий