пятница, 22 июня 2018 г.

ВАТАН НОМУС – ВАТАН ОР ...
 
  Бугун дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар ҳам тобора кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Юзага келаётган мураккаб шароитда ядровий технологиялар ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиш хавфи, қолаверса ўзаро қарама-қаршилик, сиёсий ва диний радикализм ва экстремизм, чегара ҳудудларимизга яқин худуларга турли хил можароларнинг давом этаётгани огоҳлик ва хушёрликни сергакликни талаб этади.


Қолаверса, дунёда кибержиноятчилик, коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда салбий информацион таъсир ўтказиш каби халқаро хавфсизликка нисбатан хавф-хатарларнинг авж олаётгани ҳам дунёҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Бузғунчи тўдалар ва қўпорувчилар террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви, ижтимоий – иқтисодий муаммолар, сиёсий ва миллатлараро зиддиятларнинг кескинлашиб бораётгани жиддий таҳдид ва хатарлар пайдо қилмоқда. Мустақил Ўзбекистон давлати ҳам юртбошимиз раҳнамолигида ана шундай таҳдид ва хатарларга қарши кураш борасида изчил ислоҳотлар олиб бормоқда. Юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровон хаётини таъминлаш йўлидаги бу каби жараёнлар ўз самарасини бермоқда. Айниқса диний экстремизм, терроризм балоларининг хавфининг олдини олиш борасида кенг қамровали ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ролини янада ошириш, масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Жумладан, улар томонидан жойларда тарғибот-ташвиқотишларининг олиб борилиши, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари, қолаверса Республикамиз ҳудудларида жойлашган касб-ҳунар коллежларида маҳаллаларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг раҳбар ходимлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, масжидларнинг имомлари, ота-оналар вакиллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида сухбат ва учрашувлар турли тадбирлар диний экстремизм ва терроризм инсоният бошига мисли кўрилмаган бало ва ташвишлар туғдириши тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, фильм ва роликлар қўйилиб кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса тинч ва осуда ҳаётимизга ёмон кўз билан боқиб, раҳна солишга интилаётган ёвуз ниятли кимсаларнинг хавф хатаридан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, қора кучларнинг ғоявий таъсиридан огоҳ бўлиб, ақл – заковат билан иш юритишдан иборат.
  Зеро, Мустақил мамлакатимизнинг тинчлигини сақлаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда ҳамиша хушёр ва огоҳғ бўлишимиз, терроризмга қарши ҳамма бир ёқадан бош чиқариб курашмоғи лозимдир.


Шобердиев С.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...