ҚОНУНЛАР – АДОЛАТ МЕЗОНИ
Маълумки, ҳар қандай давлатда қонун
устуворлиги муҳим аҳамият касб этади. Негаки, қонун адолат мезони. Бу меъзон
бузилса ёки унга риоя этилмаса, билингки ўша жойда турли иллат томир ота
бошлайди. Натижада ривожланишша тўсиқ бўлгувчи ножўя харакатлар пайдо бўлади.
Шу боис буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ўзининг “Темур тузуклари” асарида
давлат бошқариш тизимида қонун, қарор ва фармонлар ижроси адолат меъзонларига
таянмоғини таъкидлаб “Куч адолатда”дир деган шиорга ҳамиша амал қилиб келган.
Асрлар ошсада бу ҳикмат биз учун дастурул амал
бўлиб келмоқда. Ўзбекистон давлати томонидан чиқарилаётган барча қонун ва
қарорларга ҳам бу ўз аксини топган. Ҳар бир меъёрий хужжатларнинг пировард
натижаси халқ манфаатига унинг фаровон ҳаёт кечирилишини таъминлашга
қаратилгани ва қаратилаётгани билан аҳамиятлидир. Жамиятда кечаётган туб
ислоҳотлар негизида авваламбор жамиятда яшаётган фуқароларимизнинг қонукн билан
ҳимояланганлиги, қонун барчага баробар эканлиги, қонунга хилоф ножўя
харакатларга жазо муқаррар эканлиги Конституция бобларида белгилаб
қўйилганлигини таъкидлаш жоиз.
Бироқ айрим мансабдор шахслар ва фуқаролар
томонидан қонун бузилиш ҳолатларини содир этиш ҳоллари ҳам учраб турибди.
Мансабдор шахслар мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб шахсий манфаатлари
йўлида фойдаланиши оқибатида коррупция жиноятчилиги авж олмоқда. Яъниким,
порахўрлик, давлат мулкини талон-тарож қилишдек салбий ҳолатлар юзага келмоқда.
Давлатимиз томонидан бу иллатга қарши кескин курашиш борасида тегишли
чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб самарали ишлар олиб борилмоқда. Барчамизга
маълумки, порахўрлик жамият ривожига унинг тараққиётига ғов бўлувчи энг катта
тўсиқдир. Бу иллатларга барҳам бериш орқали давлат жамият тараққиётини
таъминлаш мумкин.
Зеро шундай экан коррупция балосига қарши
курашиш барчамизнинг масъулиятли вазифамиз бўлмоғи лозим.
Шобердиев С.
Комментариев нет:
Отправить комментарий