пятница, 22 июня 2018 г.

Cилни даволаш муаммо эмас, фақат……
Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган муҳимроқдир. Зеро, сил касаллигининг олдини олиш имкони мавжуд. Бунга эришиш учун чини қишимиз, соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашимиз самарали хисобланади. Ўз вақтида шифокор текширувидан ўтиш ва соғлигимизга эътибор касалликларнинг олдини олишга замин яратади. Бежизга айтишмаган, соғлигимиз ўз қўлимизда.....

Ўтмишда сил касаллигига йўлиққан инсон давоси йўқ деб билиниб,  ҳаётдан кўз юмарди. Бугун эса бу касаллик ўтмишдаги каби қўрқинчли эмас. Замон ўзгарди. Жадал ривожланаётган ҳаёт ҳар томонлама олдинлаб кетди. Кеча давосиз бўлган дард бугун давоси топилиб инсонлар ҳаёт билан яна юзлашмоқда.  
Ўпкага зиён етказадиган баъзан эса суяклар, тери, ичакка ҳам “ҳужум” қилиши мумкин бўлган силни даволаш бугун муаммо эмас. Фақатгина беморда хоҳиш ва истак, ҳаётга бўлган интилиш бўлса кифоя. Зеро, дардга енгилмаслик иноснга боғлиқ. Унутмаслик лозимки, агар иммунитет ёки дори-дармонлар касалликни вақтида тўхтатмаса, инсон ҳаётдан кўз юмиши ҳам мумкин.
Инфекциянинг асосий ўчоғи — бемор кишилар. Шундай бўлса-да, касалликнинг жониворлардан юқиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Йирик шаҳарларда жамоат жойларида бундай беморларга тўқнаш келиш келиш ҳеч гап эмас. Сил касаллигига дучор бўлиш хавфи юқори бўлган жойлар – одамлар яхши овқатланмай, гигиенага риоя қилмайдиган тор, совуқ, зах иншоотлар. Бу – нафақат қамоқхоналар, балки шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда ҳам шундай шароитда яшайдиганлар талайгина.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар учинчи кишида Mycobacterium tuberculosis бўлар экан, лекин микроблар ҳар доим ҳам ўзини намоён қилмайди. Силнинг организмда бактерия яшовчи фаол шакли билан касалланиш имкони – 10 фоиз.
Сил касаллиги белгилари аста-секинлик билан ривожланади, уларнинг барчаси бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам болаларга манту қилинади, катталар эса флюорографиядан ўтиши керак бўлади. Бу ҳатто касаллик ўзини намоён қилмаганда ҳам, уни аниқлаш имконини беради.
2015 йилда дунёнинг деярли ярим миллион аҳолисида сил касаллиги қайд этилган, уларга машҳур дори воситаларининг аксарияти  ёрдам бера олмайди. Шундай экан сил билан касалланиш ҳавфи бор экан соғлигимизни ўйлаш ўз қўлимизда.

Унутманг дунёда ҳар йили сил касаллиги сабабли 1 миллион 700 мингдан ортиқ киши вафот этади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...