ЮРТИН СОТГАН ЮРТ ФУРУШЛАР
Юртимизда Ислом
динига бўлган эътибор мўмин-мусулмонларга яратилаётган шароитлар муқаддас
динимизнинг софлигини сақлаб қолиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар
бугун мусулмон олами, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаяпти. Эзгулик дини
бўлган Ислом олам аҳлини тинчликка, ўзаро тотув ва хамжихат яшашга
бағрикенгликка даъват қилади. Бироқ бу динни манфур ва ғараз мақсадлар йўлида
фойдаланишга уринаётганлар ҳам афсуски йўқ эмас. 2017 йил 19 июл куни ҳуқуқ
тартиботидоралари вакиллари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир жараёнида
бир гуруҳ халқаро террористик тўда аъзолари қўлга олинди.
Денов туманида яширин
фаолият олиб борган Суриядаги “Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террористик ташкилоти
аъзолари А. Мелиқулов, Д. Мирзаев, Ф. Джумаевлао ҳамда “Исломчи жиҳодчилар”
диний экстремистик оқим аъзолари С. Қодиров, Х. Абдумўминов, Р. Джумаев, с.
Каттабоев, Н. Қиёмиддинов, З. Эгамбердиев ва бошқа бир гуруҳ жиноий тўда
вакилларига нисбатан хукм эълон қилинди.
Гуруҳ етакчиси С.
Қодиров (лақаби Сирожиддин) 2006-2008 йиллар мобайнида Суриянинг Дамашқ
шаҳридаги “Таҳзоб ва Таълим” мадрасасида таълим олган. Доимий яшаш манзилига
қайтиб келгач эса маҳаллий аҳолининг диний маросимларини ўтказиб юрган. У
қуръон ҳадис илмини ва араб тилини яхши билгани боис ҳамқишлоқлари орасида
обрў-эътиборга ҳам эришган.бундан устамонлик билан фойдаланган С. Қодиров
юқорида қайд этилган шахслар зиёфатида бўлиб, уларга диний ақидапарастлик
ғояларини сингдириб борган. Натижада улар С. Қодировнинг ғоявий таъсирига
тушиб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият юритиб, диний жамоат сифатида
шаклланган.
2016 йилнинг
март-апрель ойларидан бошлаб, С. Қодиров гуруҳ аъзоларига Ўзбекистондаги мавжуд
конституциявий тузумни қоралаб, диний эркинликларнинг йўқлиги, диндорларнинг
ноҳақ қамалаётгани, аёлларнинг “ҳижобда” юришга тўсқинлик бўлаётганлиги ҳақида
маърузалар қилиб келган. Қолаверса, интернет орқали “исломчи жиҳодчилар” диний
экстремистик оқим раҳнамоси А. Мирзаев (Абдували қори) ва “Тавҳид ва Жиҳод”
халқаро террористик гуруҳ амири С. Мухторовларнинг (лақаби Абу Салоҳ)
маърузаларини жамоат аъзоларига эшиттирган ҳамда тушунчалар бериб, “жиҳод”
қилишга даъват этиб келган. Натижада С. Қодировнинг даъватлари таъсирида жамоат
аъзоларидан А. мелиқулов, Д. Мирзаев ва Ф. Джумаевлар Суриядаги мусулмонларга
ёрдам бериш ва кофирларга қарши жиҳод қилиш мақсадида 2017 йил 18 март куни
“Тошкент - Истанбул” авиарейси орқали Туркияга бориб, у ердан Туркия давлатига
учиб кетган.
Мазкур уюшган жиноий тўда аъзолари устидан
2018 йил 12 март куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судида суд бўлиб
ўтди. Унда айбдорлар суднинг қора курсида ўтиришиб, бу айбларига тўлиқ иқрор бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси конституциясининг тегишли модда ва бандларига мувофиқ
С. Қодировга 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноий гуруҳнинг
5 нафар аъзосига эса 5 йил 6 ой жазо чоралари белгиланди. Шунингдек оғир жиноят
содир этмаган ва айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жиноятни очишга ёрдам берган
гуруҳнинг 8 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Айбдорлар қилмишига
яраша жазо олишди.
Бугунда турли
бузғунчи радикал оқимлар гуруҳлар ва тўдалар ўзларининг экстремистик вайронакор
ғояларини ёшлар онгига сингдиришга ҳаракат қилаётгани ташвишли ҳол албатта.
Шундай экан бу ҳар биримиздан хушёр ва огоҳ бўлишимизни талаб этади.
Шобердиев С.
Комментариев нет:
Отправить комментарий