ҚАРИНДОШИНИ ҚАРМОҚҚА ТУШИРГАН АЁЛ
Ўйлаб қоласан киши...
Ўзи разилликка, қабиҳликка қўл уриб қавми-қариндошлари, оила аъзолари қолаверса
халқи олдида юзи шувут бўлиб ўзга юртларда сарсону-саргардон бўлиб юргани
етмагандай, ўзгаларни ҳам ана шу ботқоққа ботиришга уринаётган виждонсиз
ор-номуссиз кимсаларни кўриб, эшитиб очиғи нафратланасан киши...
Термизлик Ойдин
Саноновани ҳам йўлдан уришга уринган қариндошлари С. Хўжакулова унинг турмуш
ўртоғи Б. Хаитовлар ҳам ана шундай кимсалардан ҳисобланади. Инсонийлик қиёфасини
бутунлай йўқотган бу манқуртлар элига яхшилик қилиб эмас, ёмонлик қилишдан
хузурланади. Акс ҳолда ўзининг жирканч ишини бировларга раво кўрармиди?
Истанбулдаги “Ислом
давлати” халқаро террористик ташкилотининг аъзолари бўлган бу шахслар Суриядаги
“Имом ал Бухорий катибаси” сафида бўлган Фарангиз Хўжакулова билан 2015 йилдан
бошлаб интернет орқали мулоқотда бўлиб келган. Натижада унинг диний қарашлари,
юриш туришлари ўзгариб, террористик ташкилот ғояларини қўллаб қувватлаб келган.
Қолаверса Термиз шаҳрида яшовчи юқорида қайд этилган шахсларнинг қариндошларини
интернет ва уяли алоқа телефони орқали алоқа боҳланишини ҳам таъминлаб келган.
Кунларнинг бирида с.
Хўжакулова интернет орқали хабар юбориб, О. Саноновани Россия орқали Туркияга
“хижрат” қилишга чақиради. Туркияда унга иш топиб беришни, қолаверса кейинчалик
Туркияда яшовчи “биродар”ларидан бирига турмушга чиқиши мумкинлигини ҳам
таъкидлайди. Бу таклифга рози бўлган О. Санонова Туркияга кетишга қарор қилиб,
керакли хужжатларни тайёрлай бошлайди. Бироқ яқин қариндошлари бундан хабар
топиб, унинг кетишига йўл қўймайди.
Келишувга биноан О.
Санонова “Ислом давлати” таркибидаги “Туркистон ислом ҳаракати” террористик
ташкилотининг эмиссари “Сайфуллох” лақабли Б. Хаитов томонидан Афғонистонга
юборилиши режалаштирилган. У Афғонистонга боргач эса эса С. Хўжакулованинг бу
давлатдаги “ТИХ” аъзоси бўлган укаси Чоршанби Хўжакуловга турмушга чиқиши лозим
бўлган “Абдулфайз” лақабли бу кимса 2016 йилда Афғонистонда йўқ қилинган. Шунга
қарамай, С. Хўжакулова, О. Саноновани яна Туркияга таклиф қилади. Бу сафар унга
асли Қашқадарёлик бўлган “Абдуллоҳ” лақабли “ИД” террористик ташкилоти аъзосига
турмушга чиқишини айтади. Сухбат давомида “Абдуллоҳ” О. Саноновага Туркия
келишни, унга уйланишини айтади. Хужжатларни тўғрилаш учун зарур маблағни РФ
фуқароси бўлган Адилов Бабирбек номидан юборган. О. Санонованинг Туркияга
боришига қариндошлари қарши бўлганлиги сабабли у “Абдуллоҳ”нинг кўрсатмаси
асосида Тошкент шаҳрида маълум вақт яшаб, сўнгра Туркияга чиқиб кетиши лозим
бўлган.
У Туркияга бориб,
“Ислом давлати” ХТТ сафида қўшилиш мақсадида 2017 йилнинг 25 январ куни
Термиздан Тошкент шаҳрига бораётган вақтида “Дарбанд” ЙПХ масканида
ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 154 ва 244 моддалари билан жиноят иши
қўзғатилиб, у 5 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шундай қилиб ҳуқуқ
тартибот идоралари вакилларининг амалий ҳаракатлари боис яна бир ватан хоининг
разиллик сари босаётган қадамига чек қўйилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий