ОНА ВАТАН САРҲАДЛАРИ
Она Ватан сарҳадлари ... ана шу ердан
юртимизнинг бепаён далалари, боғ-роғлари пирвуқор тоғларию обиҳаёт билан лиммо-лим
тўлган дарёлари бошланади. Шу боис чегара постларининг ўзига хос кун тартиби,
яшаш тарғи ва анъаналари бор. Чегарачиларнинг кун тартиби қатъий, улар бирор
сония ҳам хушёрликни йўқотмайдилар. Ҳамиша зийрак ва огоҳ. Чунки юрт
кенгликларидаги осуда ҳаёт чегарадан бошланишини улар яхши билишади. Маълум бир
метр масофадан сўнг давлат худуди бошланади.
Музробот туманида жойлашган чегара қўшинларига
қарашли чегара постларидан бири ҳам Туркманистон республикаси билан чегара
ҳудудларда жойлашган бўлиб, тинчлик осойишталикни ҳимоя қилиш борасида куну-тун
хизмат фаолиятини олиб боради. Шу боис тоғ ёнбағриларида жойлашган қишлоқ ва
овулларда яшаётган фуқароларгатушунтириш ишлари ва ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият
олиб бориш тинчлик деган улуғ наъматни қадрлаш, қўрғонларни мустаҳкамлашда
муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Мазкур жиҳатлар эътиборга олинган
ҳолда чегарачиларимиз томонидан ҳар ойда маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари,
маҳаллий аҳоли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан биргаликда турли тадбирлар
убштирилиб келинмоқда. Шеробод туманидаги 69-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб
ўтган тадбирда ҳам чегарачиларимиз иштирокларга “Ўзбекистон Республикаси Давлат
чегараси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти хусусида атрофлича сўзлаб
беришди. Бу муқаддас заминни кўз қорачигидек асраб авайлаш, ҳар биримизнинг
бурчимиз эканлигини эътироф этишди. Ўсиб келаётган ёш авлод Она Ватанга муносиб
ўғил-қизлар бўлиб камол топишлари хусусида сўз борди. Шунингдек, 69-мактаб
директори О. Мамаюсупов ҳам сўзга чиқиб, бугунги шиддат билан ўтаётган тезкор
даврда ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлади.
Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва тўғри ташкил этиш, китобга меҳр қўйиш
кераклигини, қолаверса спорт билан шуғулланишлари ҳақида ҳам батафсил сўз
юритди. Шундай сўнг маҳалла фаоллари Ф. Хуррамова ҳамда Х. Оллоназаровлар ҳам
сўзга чиқишиб, бугунги доруломон кунларимизнинг ҳар дақиқасига шукрона келтириб
яшашликни, теварак – атрофимизда ва олис ва яқин давлатларда рўй бераётган
воқеа ва ҳодисаларга теран кўз билан боқиб онгли муносабатда бўлишлик нақадар
муҳим эканлиги ҳақида гапириб ўтишди. Тадбирда иштирок этганлар ўзларини
қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Шобердиев С.
Комментариев нет:
Отправить комментарий