пятница, 22 июня 2018 г.

ПИНҲОНА СУХБАТДАГИ ХОИНЛИК

  Сир эмас бугун кўплаб ҳамюртларимиз ишлайман, пул топаман деб, дунёнинг тури давлатларига  кетишаяпти. Бироқ узоқ давлатларда қабиқ ва разил кимсаларнинг ёт ғояси таъсирига тушиб йўлини тополмай қолишаяпти. Сариосиё туманининг Дашнобод қишлоғидан бўлган Шохаббос Абдуллаев ҳам ота-онасига Россияга бориб ишлаб келаман деганида рози бўлишмагани тайин. Чунки, “ўз уйинг, ўлан тўшагинг” деб халқимиз бекорга айтмаган. Ўзга юртларда туриб ўз юртига хоинлик қилган нобакор фарзандин ватан ҳам ота-онасини, халқининг юзига оёқ қўйди.


  Москва шаҳрида ишлаб юрган кезлари диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, “Катибат-уль Тавхид ва Жиход” террористик ташкилотига қўшилишга интилди. Интернет тармоғи орқали Сурия, ироқ ҳамда Афғонистондаги террористик ташкилот вакилларининг антиконституцион ғояларини ўрганди.
  Қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича видеотасвирларни мунтазам кўриб борди. Кун сайин дийдаси қотиб борган Шохаббос “Катибат-уль Имом ал-Бухорий” террористик ташкилоти собиқ раҳбари М. Хамидов (Лақаби Абдуллоҳ Бухорий) билан Интернет орқали диний мавзуларда сухбат ҳам қила бошлади. Кейинчалик М. Хамидов, Ш. Абдуллаевни Навои вилоятида туғилган шогирди Х. Маманазаров билан таништирди. Шохаббос у билан интернет орқали доимий мулоқотда бўлиб келади. 2014 йил Ш. Абдуллаев Россия давлатидан келган, 2014-2016 йиллар мобайнида Тошкент шаҳрида мардикорчилик қилиб ишлай бошлайди. 2016 йил февраль ойида яна РФнинг Тверь шаҳрида кейинчалик эса Ингушетия Республикасида бўлган Х. Маманазаров билан интернет орқали доимий мулоқотда бўлиб келган. Бундан фойдаланган Х. Маманазаров Шохаббосни диний таълим олишга чорлаб Туркиянинг Истанбул шаҳридаги диний экстремистик оқимга тегишли бўлган “Ихлос илми” мадрасасига келишни буюради. Сўнгра, “жиходий” ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида Сурияга чиқишни даъват этган. Хатто, Шохаббос “Ихлос илми” мадрасасида таълим олган олаётган “биродарларига” ҳомийлик қилиб пул маблағи ҳам юборган. Х. Маманазаровнинг кўмагида Туркияга етиб келган Шохаббос “Ихлос илми” мадрасасида диний таълим ола бошлаган. Мадрасада кўплаб Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистондан борган фуқаролар ҳамда 5 ёшдан 12 ёшгача болалар таълим олиши белгиланган. Ўзаро мулоқотлар давомидаги мақсад эса Х. Маманазаров Шохаббосни Сурияга террористик ташкилотга қўшилишга даъват этиб келган.
  2017 йилда Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мадрасадаги фуқаролар қамоққа олингач, улар орасида Сариосиёлик Шохаьббос Абдуллаев ҳам бор эди. Маълум вақт ўтгач, Ш. Абдуллаев Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинади.
  2017 йилнинг 12 декабр куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судида Шохаббос Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1552-моддаси 2-қисми, 223-моддаси 1-қисми ва 2442 –моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилиб унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Шобердиев С.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...