пятница, 22 июня 2018 г.

ЮРТ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА

  Ҳар тонг уйқудан уйғонар эканмиз, яна бир нурафшон тонгни соғлиқ-омонликда қаршилаганимизга шукрона айтамиз. Дарҳақиқат тинчлик улуғ неъмат. Бугунги ғоят мураккаб ва нотинч замонда яшаётган эканмиз, бунга амин бўламиз. Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган қалтис вазият, қолаверса дунёда давом этаётган низо ва қарама-қаршиликлар, тобора кенгайиб бораётган терроризм ва диний экстремизм хавфи бизда ҳам жиддий ташвиш уйғотмай қолмаяпди албатта.


Буларнинг барчаси шу она заминда яшаётган, юрт тақдири ва келажаги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқародан огоҳликни талаб этиш баробарида Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашни, давлатимиз сарҳадларини қўриқлаш ва ҳимоялашни кучайтиришни, бунинг учун мавжуд барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этишни тақозо қилади. Буни тўғри англаган ҳарбий хизматчилариин мамлакатимиз қолаверса бутун минтақадаги тинчлик ва барқарорликнинг ҳимоясида хушёр туриб, жанговар хизмат вазифаларини ўтаб, давлатимиз худудий яхлитлигини  вка халқимизнинг осуда хаётини ишонч билан қўриқлашмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларимизнинг оиласидан кўнгли тўқ хотиржам бўлиб хизмат олиб боришлари учун барча шарт шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, ижтимоий-маиший жиҳатдан ҳимоя қилинмоқда. Замонавий турар жой бинолари, қисм ва бўлинмалардаги ётоқхоналар, барча қулайликларга эга бўлган ҳарбий шаҳарчалар қуриб битказилиб фойдаланишга топширилмоқда. Шунингдек, улар учун озиқ-овқат таъминоти масаласидаги йўлга қўйилган ижобий ишлар бу борадаги ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
  Бугунги профессионал армия сафларида хизмат қилаётган мард асур ўғлонларимиз замонавий билим ва юксак интелектуал салоҳият эгаси бўлмоғи лозим.
  Бу борада мамлакатимиздаги барча олий ҳарбий билим юртларида ҳарбий кадрларга жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг хорижий тажрибасини, замонавий усулларини устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ўргатиш тизими йўлга қўйилди. Ўқув базалари, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Энг қувончлиси, муддатли ҳарбий хизматни ўташда аъло хизмати,  наъмунали хулқга эга бўлган аскарларнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун имтиёзларга эга бўлишмоқда. Шундай экан, мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдалансак, бурчимизга содиқ бўлиб, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаб, бизга ишониб топширилган юксак ва шарафли вазифани виждонан адо этар эканмиз, ташқи куч тараққиётимизга юртимиз келажагига раҳна сола олмайди.       


Шобердиев С.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...