суббота, 1 июля 2017 г.

КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИГА ЮКСАК ҒАМХЎРЛИК


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири, ёшларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини, фаоллигини ошириш ҳамда фуқаролик позициясини янада мустахкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.


Бу борада юртимизда Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб, вояга етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жойларда ташкил этилаётган турли хил тадбир ва учрашувларда бунга алоҳида эътибор қаратилиб, фарзанд тарбиясида, баркамол авлодни вояга етказишда ота-онанинг масъулиятини янада ошириш, ёшларнинг сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий маданиятини юксалтириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканлиги алоҳида эътироф этилмоқда. Маълумки, мамлакатимизда юритилаётган ёшларга оид сиёсат мустахкам ҳуқуқий асосга эга. У Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига ушбу соҳага тегишли 20 дан зиёд қонунларда ўз ифодасини топган. Бу эса келажак эгаларига бўлган юксак ғамхўрлик ифодасидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...