Беш қўл баробар эмас
Дунё кенг. Одамлар турфа хил. Инсоннинг асл мақсади
бу ёруғ оламда тинч тотув, фаровон яшаб, ўғил-қизларнинг вояга етказиб, уларга
тўғри таълим-тарбия бериб, туғилиб ўсган она юртига содиқ фарзандлар қилиб
камол топтиришдан иборат.
Ана шу эзгу мақсадлар рўёбга чиққанда ҳар қандай
инсон бахту-саодатга эришади. Ахир инсоннинг бу дунёда яшашидан мақсад-муддао
ҳам шунда аслида. Эзгуликка йўғрилган йўл юксакликка етаклайди. Аммо, “беш қўл
баробар эмас” деганларидек, инсонга бериладиган бир марталик умрни сермазмун,
барокатли ўтказиш ўрнига қабих ишлар килишга интилаётганлар ҳам йўқ эмас.
Уларни фикру ҳаёли юртга наф келтириш эмас, юрт тинчлигини, халқ фаровонлигини
бузишга қаратилган. Фараҳбахш ва доруломон кунларга шукроналик билан эмас,
миллат илдизига болта уришдек жирканч ишларга қўл уришдан иборат. Бундай нонкўр
манқуртлар ўзларининг ёт ғоялари билан ёшларимизнинг онгу-тафаккурини
захарлашга уринмоқда. Булар турли хил диний оқимларга илакишиб қолган ёвуз
мақсадли ғараз кимсалардир. Динни ниқоб қилиб ақидапараст гуруҳлар мусулмон
мамлакатларида ўз ғояларини жамиятга сингдиришга ҳаракат қилиб, диний
экстремистик ғояларини илгари суришмоқда. Мақсади фитна, бузғунчилик,
халқларнинг тинчлигини бузиш. Улар ўз домига ёшларни, аёлларни тортаётгани
ачинарли ҳол албатта. Демак, биз хушёр ва огоҳ бўлмоғимиз даркор. Шундагина ҳар
қандай ёвуз куч бизга ва бизнинг мамлакатимизга хавф солмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий