суббота, 1 июля 2017 г.

ГЎДАГИНИ СОТАЁТГАН АЁЛЛАР!

Она муқаддас зот. У келажак эгаларини тарбиялаб, камол топтиради. Унинг айтаётган алласидан ҳаёт бешиги тебранади. Алланинг сеҳрли оҳангидан баҳраманд бўлиб ўсган фарзанд улғайгач, эл корига ярайдиган зурриёд бўлиб, бахту-иқбол топади. Унда онанинг хизматлари бисёр. Она ўз номи билан онадир. Бироқ шу улуғ номга доғ тушураётган айрим аёллар ҳам афсуски, орамизда йўқ эмас. Бугун биз бежизга бу ҳақда тўхталмадик. Негаки ўз фарзандини сотаётган аёллар, ана шу нопок аёллар, оналар сирасига киради. Тўққиз ой вужудида кўтариб не азобларни бошидан кечирган аёл, фарзанди дунёга келгач, уни оқ ювиб, оқ тараб камол топтириш ўрнига кимларгадир сотиб юборса? Ё алҳазар!
Буни қандай тушунмоқ керак? Нима деб баҳолаш мумкин? Сўнги пайтларда бу каби аянчли ҳолатни кўплаб учратаяпмиз ва эшитаяпмиз. Кимлар тиноққа зор, кимлар шайтон васвасасига гирифтор бўлиб жигарининг бир парчасини нотаниш кимсаларга сотиш пайида. Кўзлари жавдираб онасини ортидан зор йиғлаб қолаётган гўдакнинг уволи уни урмасмикан? Бир умрга фарзандидан айрилаётган онанинг виждони, вужуди ёнмасмикан? Наҳот ... Дунё қоралаётган одам савдосидек жирканч иллат ўзбек аёлини ҳам четлаб ўтмаётгани ачинарли ва аянчлидир. Азиз аёллар мўътабар шаънингизга доғ туширманг, қаллоб иллат қармоғига тилинманг. Мурғак қалб эгаларини устириб, улғайтириб, бахтли-саодатли инсонлар қилиб, Она-Ватанни севишга, аждодларга муносиб ворислар қилиб тарбиялашдек масъулиятли вазифани шараф билан бажаришда асло чарчаманг. Қалтис қадамга изн берманг, сизнинг биргина ножўя қадамингиз келажакка салбий таъсир кўрсатишини асло унутманг.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...