Олисга отланган тақдирлар
Қишлоққа келиб ота-онамни
зиёрат қилгач, яна Пойтахтга йўл оламан. Бу гал чиптам «Термиз-Тошкент» тез
юрар поездига. Барвақт келибман шекилли, поезд жўнашига роппа-роса бир соат бор
экан. Шундай бўлсада, назорат хонасидан ўтиб, вокзал ичкарисига кираман.
Ўриндиқларнинг бирида ўтириб муздек сув ичиб ҳордиқ чиқариб ўз хаёлларим билан
банд бўламан.
Бехосдан микрофондан таралган жарангдор овоз ҳаёлимни бузди.
Ёқимтой қиз овози йўловчиларни янгиликлардан хабардор қилмоқда эди. «Диққат
қилинг Термиз-Тошкент поездига йўловчилар чиқиши эълон қилинади поезд биринчи
йўлда турибди». Соат миллари борган сайин вақтни ортга қолдириб, кутган
дақиқалари сари чорлайди. Ниҳоят вақт бўлди. 10-вагон, 15-чой нарсаларимни
жойлаштириб, дераза ойнасидан ташқарига разм соламан. Олазарак одамлар шовқини.
Кимдир ҳамроҳини кузатаяпди, яна кимдир вагони томони югурмоқда. Кимдир яхна
ичимлик сотиш оворасида. Яна микрафондан таниш овоз янграйди. «Диққат қилинг
Термиз-Тошкент поездининг жўнатилиши эълон қилинади». Вакзал тин олгандек гўё.
Хориб чарчаган одамнинг елка суяклари базан ғичирлаганидек, поезд ғилдираклари
ҳам ғичирлаб, броз ортга чекингандек секин-аста тебраниб-тебраниб, эринибкина
қимирлай бошлайди. Ғум ўтмай, ҳаракат тезлаша боради.
Мен эса ён атрофга қараб
шерикларимни кутаман, улар кимлигига қизиқаман, броқ улардан негадир дарак йўқ.
Тўрт кишилик пласкартда ёлғиз ўзимман. Тўғри-да узоқ йўлда шериклар яхши бўлса,
йўл чарчоғи сезилмайди. Елдек учуб бораётган поезд ниҳоят Жарқўрғон бекати сари
юзланди. Тўхтагач. вакзал бекатидан бирин-кетин чиқаётган йўловчилар ичидан
катта-катта сўмкаларни орқалаганича учта ёш йигит мен жойлашган жой ёнидан
чипта рақамини излаб келишди. Салом-аликдан сўнг, обдон жойлашиб бўлишгач,
уларга юзланаман. Яқиндан танишишга чоғланаман. Ойбек, Ислом, Азамат деб
ўзларини таништирган бу йигитлар Жарқўрғон туманининг «Минор» қишлоғидан экан.
Олис манзилларни кўзлаб чиққан бу ёш навқирон йигитларнинг мақсади Россия
Федерациясига ишлашга кетаётганлиги суҳбат асносида аён бўлди. Тошкент шаҳрига
етиб олгач, Москва поездига чиқишар экан. Кечки нонуштани қилиш ниятида муъжаз
дастурхонга йўлга олиб олган нон ва колбасани қўйиб йигитларни нонуштага таклиф
қиламан. Йигитлар ҳам бир пастда сўмкаларини ковлашиб, бир дунё егуликлар
чиқаришди. Қовурилган гўшт, яна бири тухум яна бири ёғлик патир хатто ярим
халта қалампир солиб олгани ҳам бор экан, йигитлар орасида. Россиянинг нам
ҳавосида бу қалампирлар асқотар эмиш. Азаматга чой дамлаб келишни илтимос
қиламан, у ҳайрон тикилади менга. Ака поезда ҳам чой бўладими? - дея
савол билан жавоб қайтаради. Ўрнимдан туриб, вагон самоварини унга кўрсатаман,
у эса ҳайрон боқади. Ўзларининг айтишларича поездга биринчи бор чиқишлари экан.
Сўнгра уларга эҳтиёж учун керак бўлган баъзи бир жойларни ва нарсаларни
кўрсатиб, тушунтирдим. Нонуштадан сўнг, тун ярмига қадар суҳбатимиз авжига
чиқди. Содда бу йигитларнинг суҳбатидан англадимки, улар пулга эҳтиёж
сеганликлари учун эмас, шунчаки, Россияда юрган бир-иккита таниш
маҳалладошларининг келинглар иш топиб берамиз деган ваъдасига ишониб йўлга
отланишган экан. Бир айланиб келамизда, мазза қилиб дейишади, бир-бирига
қараб. - Тил биласиларми, сўрайман йигитлардан. - Йўқ рус
тилини умуман гапиролмайман ҳам, тушунмайман ҳам, - дейди кулиб
Ойбек. Бегона шаҳар, бегона одамлар улар билан мулоқат қилиш
керак, - Исломга. - Амаллаймиз, қайғурманг ака...
Ваҳолангки, Ойбек фермер хўжалигида, Ислом устахонада чилангар, Азамат эса
товуқхона фермасида ишлашар экан. Поезд вагонининг бешик сингари тебранишидан
кўзим уйқуга кетибди... Барвақт уйғондим поезд Сирдарё кўприги устидан шиддат
билан ўтиб бормоқда. Унинг ҳайқириғи, кўприк устунларига тегиб янада баландроқ
акс садо бермоқда. Уч йигит эса донг қотиб ухлашмоқда. Уфқдан тонг аста-секин
ёришмоқда. Эринибкина кўкка бўй чўзаётган қуёшнинг заррин нурлари, бир зум
ўтмай оламни ёрита бошлади. Чор-атроф нурафшон бўлди. Сирғали кўпригидан ўтиб,
«Шимолий вокзал» га кириб келяпмиз. Яна жарангдор овоз янграйди. Диққат
қилинг, учунчи йўлга «Термиз-Тошкент» поездининг қабул қилинишини эълон
қилинади. Мана азму Пойтахтга ҳам етиб келдик. Бирга келган ҳамроҳларим билан
телефон рақамларимизни алмашгач, вакзал остонасида улар билан қучоқлашиб
хайрлашаман. Ишига омад тилаб, олис ва бегона юртга хушёр ва огоҳ бўлишликни
тайинлайман. Улар эса етиб олгач, албатта телефон қилишликларини айтишиб
хайрлашди. Мен эса оилам бағрига бориб, яна ўз ишимга шунғайман. Кунларнинг
бирида мобиль телефоним жиринглади. Бутунлай нотаниш рақамлар экранда намоён
бўлди. Гўшакни кўтараман. Алло, таниш овоз бу Ойбек, Илҳом, Азаматлар эди. Улар
манзилларига соғ-омон етиб келишибди, лекин Россияга чақирган танишлари иш
топиб беролмаётган эмиш. Бир амаллаб кун ўтказаётганликларини айтишди. Яна
тағин телефон қилишликларини айтиб хайрлашди. Орадан яна бир ойлар икки ойлар
ўтди чамаси яна уч ўғлон телефон қилишди. Маҳалладошлари алдашганини, иш
тополмай қийналишаётганликларидан нолишди. Бегона юрт ҳақиқатдан ҳам
бегонилигини қилаётганлигини таъкидлашди. Тил борасида қийналишаётганини айтди.
Мен анашу содда жўн тўпори йигитлар билан атиги 2 маротаба телефонда гаплашдим
халос. Аксига олиб МТС рақамли телефон ҳам ўзгариб қолди. Шу-шу улар билан
гаплашиш имконияти қолмади. Орадан шунча вақт ўтди. Кунлар, ойлар, йиллар...
Бироқ мен вагонда танишиб, дилдан суҳбат қилган йигитларнинг олис юртларда
тақдири нима бўлди экан. Ҳали-хануз мени шу саволлар қийнайди.
Оққа кўчирувчи Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий