суббота, 1 июля 2017 г.

 “..Сотма болам...”


  Статистик маълумотларга қараганда жиноят кўчасига кириб қолаётган болаларнинг аксариятининг оиласидаги носоғлом муҳит сабаб экан. Чунки фарзандига этарлича эътибор қаратмаслик, нима иш билан машғул, ёнидаги ўртоқлари кимлигини яқиндан билмаслиги боис, фарзанди турли хил жиноятлар содир этаётганлиги аниқланган.


Бу албатта ҳақиқатга яқин гап. Негаки, оиладаги таълим-тарбия ота-онанинг фарзанд билан ўзаро муносабати, панду-насихати боланинг келажак тақдирини белгилаши шубхасиз. Биз уларга қанчалик одоб-ахлоқ катталарга ҳурмат, кичикларга иззат сингари инсоний фарзилатларини чуқур сингдириб борсак, биринчидан маҳалла куйда, кўни-қўшнилар ўртасида ҳурматга сазовор бўлади талончининг боласи ниҳоятда одобли, тарбияли ҳурматингизни жойига қўяди, отасига таҳмат деган илиқ гапларни эшитамиз. Акси бўлсачи? Бошингизга маломат ёғдилади. Ҳурмат обру олиб бериш ўрнига лаънат олиб беради. Афсус бугун ана шундай ёшлар ҳам орамизда йўқ эмас. Надоматлар бўлсинки, улар хорижий давлатларга кетиб ишлайман дея, турли хил оқимларга қўшилиб қолиб, мияси ёт ғоялар билан заҳарланиб оҳир оқибатда бузғунчи ёт ғояларга эргашиб ўзи туғилиб ўсган ватанга, ота-онасига қавми-қариндошига қарши қурол ўқталмоқда. Диний экстремистик гуруҳларга аъзо бўлиб қолмоқда. Ана шундай ватангадо, ватанпуруш, ноқобил фарзандлардан худонинг ўзи боқсин. Уларнинг ота-онаси бу истонга қандай чидайди. Бу қабиҳликларга қандай қўл ўрмоқда. Бунда ота-онанинг айби катта. Гарчи боласига тўғри таълим-тарбия бераолмаган. Бефарқлиги лоқайдлиги боис бугун ана шундай аянчли аҳволга тушиб ўтиришибди. Бу ҳолатларни ҳар биримиз кўраяпмиз, эшитаяпмиз, бироқ бепарвомиз, менинг болам эмаску, менга нима деган хаёлларга бериламиз Баҳолангки, бунга барчамиз айбдормиз. Чунки қўшнимизнинг ўзи ким, фарзандлари нима иш билан шуғулланади, кимлар билан мулоқат қиляпди юриш туришида қандай ўзгариш содир бўлаяпти бундан бахобар бўлишимиз лозим.Бир-биримизнинг холимиздан хабардор бўлишлик кўнгилсизликлар содир бўлишининг олдини олади. Шундагина қишлоғимизда, махалламизда хоин ватанпуруш дегшан сотқинлар чиқмайди.аҳир шу ватан тақдирига унинг эртанги нурофшон кунларига ҳаммамиз бирдек маъсулмиз-ку!

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...