суббота, 1 июля 2017 г.

ИНТЕРНЕТДА ИМКОН КЎП - АММО...

XXI-аср келиб интернет тизими дунёни чўлғаб олди. Унинг кенг имкониятлари инсоният тарихида мисли кўрилмаган даражадаги янгилик бўлди. Узоқни яқин қилиш баробарида хат-хабарлар жумласини бир зумдаёқ кўз ўнгимизда намоён қилишга қодир.


Бу жараёнлар ишимиз ва юмушимизнинг тез ва сифатли бажарилишига кенг имкониятлар яратиб бергани рост. Аммо ҳар қандай кашфиётнинг афзалликлари билан биргаликда ўз қусурлари ҳам бўлиши табиий. Айтайлик, биз сўз билан юритаётган интернет тармоғи ҳам бугун ана шундай камчиликлардан ҳоли эмаслиги олимлар ва тадқиқотчилар томонидан эътироф этилмоқда. Негаки, тарқатилаётган интернет хабарлари, маълумотлари ҳамма вақт ҳам тўғри талқин этилмаяпди. Энг ачинарлиси ҳар хил ёлғон-яшиқ, сохта маълумотларга ишониб қолаётган ёшларимиз бундан мустасно эмас. Тўғри, интернет тизими бутунлай ёмон дейиш ҳам ноўрин. Юқорида таъкидлаганимиздек унинг кенг имкониятлари бисёр. Фақатгина ундан ўринли фойдаланиш муҳимроқ. Аниқ ва керакли маълумотлардан фойдаланиш мушкулимизни осон қилади. Бироқ айрим ёшларимиз қимматли вақтларини беҳуда сарфлаб бўлмағур сайтларга кириб ҳар хил бемаза ўйинлар ўйнаши ёки бўлмаса бахаё суратлар томоша қилиши, бузғунчи ғояларга эргаштирувчи, ғараз мақсадлар билан суғорилган фикрларга қўшилмаслиги лозим. Чунки бундай иллатлар ёшлар маънавий камолига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. Шундай экан, ақл кўзи билан иш тутиб, имкониятлардан оқилона фойдалансак, фойдадан ҳоли бўлмайди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...