АВВАЛ ЎЙЛА ....
Инсон боласининг феъл-атвори
қизиқ. Билиб билмай ножўя ҳаракат қилиб қўяди-да, муаммолар гирдобига ўралашиб,
гоҳ тақдиридан, гоҳо эса уни чув туширган кишидан нолиб юради.
Бу гапларни
бекорга айтмаяпмиз. Чунки кимнингдир ширин ёлғон ваъдаларига ишониб, хорижга
ишлаш учун иш қидириб кетиб охир-оқибатда аросатда қолаётган айрим
юртдошларимиз ҳолидан кунда эмас, кун аро бохабар бўлаётганимиз учун айтаяпмиз.
Бир бурда нонига қаноат қилмай, ҳою-ҳавасга берилиб ўзга юртлардан ризқ
ахтараётган баъзи юртдошларимиз боши берк кўчага кириб қолишмоқда. Ор-номусидан
кечиб, сарсон-саргардон бўлишаётганликлари ҳам айни ҳақиқат. Булар тезда бойиб
кетаман, шоҳона яшайман деб кимларнингдир қуруқ ваъдасига ишониб алданиб
колишмоқда. Натижада бойиш у ёқда турсин, соғлиғидан ажраб, қуруқ қўл билан
уйига ночор етиб келмоқда. Ўйлаб қоласан киши уларни бу куйга тушишида нима
сабаб? Ким мажбур қиляпди? Албатта ўзи сабабчи. Борига қаноат қилмай шукур
қилмаслик оқибати. Инсон авваломбор ноқонуний ишга қўл урмаслиги лозим. Ҳар бир
қадамини ўйлаб босмоғи даркор. Ножўя ҳаракат эса бошига ташвиш келтиради.
Шундай экан, ҳаётга теран кўз билан боқайлик, алдов қурбонига алданмайлик. Бу
эса сизу-биздан огоҳлик ва хушёрликни талаб этади холос!
Комментариев нет:
Отправить комментарий