ТАРАҚҚИЁТ, КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ!
Тинчлик, хотиржамлик ва
фаровонлик бу тушунчалар инсоннинг ҳаёт мазмунини белгилайди. Қайсики
мамлакатда осудалик ҳукмрон бўлса, ўша давлатнинг тараққиёт поғонаси ҳам юқори
бўлади. Мамлакатимиз ҳам истиқлолга эришган кунлариданоқ, ана шу жиҳатларга
жиддий эътибор қаратди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида
истиқболли режалар тузилиб, ҳаётга тадбиқ қилинди ва қисқа давр ичида
Ўзбекистон дунёга танилди. Бугунги кунга келиб ана шу юксак ишларнинг узвий
давомини муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан янада кенг, изчил
мустахкам асослар асосида давом эттирилмоқда. Жумладан, 2017 йил 7 февралда
тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси асосини мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий,
социал-иқтисодий ва маданий-гуманитар ислоҳ қилишнинг асосий масалаларини
ташкил этади. Белгилаб олинган устувор йўналишлар мамлакатнинг янада гуллаб
яшнашига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, инсон қадр-қиммати ҳар
нарсадан устун. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида
ҳам ана шу жиҳатларга жиддий эътибор қаратилганлиги бежизга эмас. Унда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини, демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштиришнинг бешта устувор йўналишлари белгилаб берилган. Бу йўналишлар
орқали келажакда халқнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришда бош мезон бўлиб
хизмат қилади. Зеро, пойдевори мустахкам бино мангуликка даҳлдордир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий