пятница, 9 июня 2017 г.

Юлдузлардай чорлаган “Камалак”.......


Ёз фасли бошланиши билан болажонларимизнинг таътил онлари бошланади. Уларнинг вақтини мазмунли ўтказиш ва ҳунар ўргатиш, бўш қолмасликлари учун вилоятимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.  Болаларнинг дам олишлари учун эса  ҳар йили оромгоҳлар уларни чорлайди. Термиз шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошида “Камалак” номли ёзги соғломлаштириш болалар оромгоҳи ҳам ўз қучогига ўқувчиларни олди.

Оромгоҳ билан яқиндан танишиш мақсадида 10 мактабга йўл олдим.  Мактаб директори Гулнора Xолмаматова шароитлар билан таништирар экан оромгоҳ ҳақида айтиб ўтди:
-Ҳомийлар кўмаги асосида иш бошлаган масканда 50 нафар болалар ҳар томонлама камол топиши, хусусан уларнинг қизиқишлари, иқтидорининг ривожланиши ва ижодий меҳнат қилиши учун эхтиёжларига мувофиқ шарт-шароитларга, тўгаракларга жалб қилинган. Масканда болажонлар 2 та гуруҳ га ажратилган. Уларнинг ҳар бирида 25 нафар болалардан иборат бўлиб, гуруҳлар “Ёш авлод” ва “Ўзбекистон ёшлари” каби номлар билан аталади.
Зал бўйлаб тўгарак xоналарини кўрсатар экан Гулнора опа қаршимизда чиққан оромгоҳга масъул қилиб тайинланган раҳбар, мактабнинг маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Эркин Назаров билан таништирди. У киши ормогоҳ фаолияти ҳақида янада қизиқарли маълумотларни менга айтиб бердилар.



- 1 июнда “Камалак” ёзги оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Илк кундан болалар гуруҳларга тақсимланди, фаолият юритаётган тўгараклар билан таништирилиб машғулотлар бошлаб юборилди. Ўқувчилар эрталабдан оромгоҳга келишади ва куннинг иккинчи ярмига қадар машғулотлар билан шуғуллантирилади. Шунингдек, режа асосида Термиз шаҳридаги “Болажон” истироҳат боғига сайр уюштирилди. “Китоб афзалми ёки компьютер” мавзусида давра сухбатлари, таълимий компьютер ўйинлари, болалар ўртасида миллий “Чиллик”, “Ғозлар”халқ ўйинлари, “Орзулар мамлакатига саёҳат” тадбири, эртак, шеър ва ҳикоялар мутоаласи, турли маънавий – маърифий тадбирлар ва саёхатлар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, “Шахмат-шашка”, “Инглиз тили”, “Мусиқа”, “Рассомчилик” тугараклари ва “Кутубхона” фаолияти йўлга қўйилган. “Камалак” ёзги соғломлаштириш болалар оромгоҳида мактабнинг  10 нафар педагог ходимлари жалб этилган.
Суxбатдошим билан биргаликда тўгараклар фаолияти билан танишиш учун xоналарга кирар эканман, машғулотда  бўлган болаларни нақадар билимга чанқоқлигини кўриб қувондим. Сўнг  ошхона ва тиббиёт хонаси  томон йўл олдик. Тиббиёт xонасида болаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, болажонлар соғлиги мунтазам назорат қилиб борилишини гувоҳи бўлдим. Ошxона сари йўлак бўйлаб борарканмиз, миллий таомларимизнинг иси одамни ўзига тортди. Болажонлар учун сифатли ва тўйимли овқатлар муҳайё этилган. Эрталабки бадантарбия, ақлий машқлар, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган қулай шароитда белгинланган кундалик ҳаёт тарзига риоя этиши, сифатли овқатланиши, ижодий салоҳиятини ривожланиши, соғлом турмуш тарзи кўникмаларининг шаклланиши, дам олишлари учун барча шароитлар яратилган экан.  
Оромгоҳ раҳбари билан суxбатлашиб, майин чолғу садолари чалинаётган xона томон юрдик. Мусиқа тўгараги раҳбари Шуxрат ака Xўжамбердиев болажонларга миллий чолғу асбобларини чалишни ўргатаётганлигини бироз кузатиб, болажонларнинг санъатга нақадар меҳри бўлакча эканлигига амин бўлдим. Олган сабоқлари асосида оромгоҳнинг маънавий –маърифий тадбирларида улар ўз маҳоратларини намаён қилишга ҳам улгуришган экан. Шундай ўқувчилардан Сайфуллаев Сухроб, Сайфуллаева Вазира, Гоипова Меҳрибон, Гордеева Златалар фаоллиги билан тенгдошларидан ажралаиб тураришини айтиш мумкин.
Оромгоҳ ўқувчиларнинг таътил онларини ўзига ҳос самарали ташкил эта олмоқда. Айниқса оромгоҳ мавсумда шаҳримизнинг Истироҳат боғларига, Археология ва Ўлкашунослик музейларига, Хайвонот боғига, Вилоят ахборот ресурс марказига, Сузиш хавзаларига бориш режалаштирилганлиги уларнинг дунёқарашини янада бойитади.
Вилоятимизда  Юртбошимиз томонидан ёш авлоднинг баркамол вояга етишлари учун яратилган бундай шароитларни кўриб, эртамиз эгалари ҳеч кимдан кам бўлмай билимли ва зукко ёшлар бўлиб камолга етишига яна бир бор амин бўлдим.

Мастура Ҳамроева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...