понедельник, 26 октября 2020 г.

       “Юракдан юракка” лойиҳаси карантинда яна бир бор юракларни  забт этди


Юракдан юракка. Ушбу хайрия акциясини бугун  нафақат Сурхондарёда балки бутун республикада билмаган инсон йўқ. Биргина ғоя ёрдам бериш истаги бутун бир жамоани шакллантира олди. Қисқа муддатда бутун вилоят бўйлаб тарқаган хайрия ишлари кўпгина инсонларга кўмак бўди.  Юракларни эгаллаган лойиҳанинг кенг қулоч ёйиши сабабчиси эса ёш бўлишига қарамай қалби мехрга тўла бўлган бир қиз яъни Нилуфар Киямовадир.

суббота, 10 октября 2020 г.

                      СТОП КАРАНТИН: тарбиячиликдан тадбиркорикка....


 Ўзбекистонга цитрус ўсимликлари илк бора ХХ асрнинг иккинчи ярмида олиб келинган. Совуққа чидамсиз бўлганлиги боис уларни иссиқхона ёки ҳандакларда парваришлаш юртимизда оммалашган. Айни бугунги коранавирус энг авж олган вақтда лимон ҳам бир ҳимоя сифатида қўлласа бўлади нега дерсиза? Лимон шамоллашда энг биринчи ёрдамчи вазифасини ўтайди. Аммо бундан ташқари унинг фойдали хусусиятлари жуда сероб бўлиб, шу сабабдан уни қадим замондан ишлатиб келишган.  Шу учунми Термиз туманида бир неча йиллардан буён иссиқхонада лимон етиштириб келаётган Барчин опа махсулоти бу йил айниқса талабгир бўлди.

пятница, 9 октября 2020 г.

Терроризм балоси – аср вабоси

Ўзбек халқи азалдан иймони бут, маънавияти етук, эътиқодда холис халқдир. Халқимизнинг одоб-ахлоқ, самимийлиги, турмушдаги ҳалоллиги меҳмондўстлиги ҳамда халқларга маълум ва машҳурдир.

четверг, 17 сентября 2020 г.

                  Шеробод: Чет эллик хамкорлар билан янги келушувлар


Аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, туманга кенгроқ сармояларни киритиш борасида Шеробод тумани хокими Алишер Амиров томонидан бир қатор келушувлар амалга оширилмоқда.

вторник, 15 сентября 2020 г.

 Қабиҳ ниятли инсонлар
Маълумки, диний экстремизмнинг моҳияти жамият учун анъанавий бўлган миллий – маънавий қадриятлар ва диний ақидавий қарашларни рад этиш ҳамда умуминсоний қадриятларга зид келувчи дунёқарашни агрессив равишда тарғиб қилишдан иборат.

воскресенье, 13 сентября 2020 г.

                                                              Она тилим –жону дилим


Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига
бу йил 31 йил тўлади. 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган Қонун, ҳеч шубҳасиз, фавқулодда муҳим тарихий воқеа, истиқлол йўлида ташланган дадил қадам, икки йилдан кейин келадиган улуғ Мустақиллик йўлидаги улкан асос эди.

пятница, 4 сентября 2020 г.

 Қишга тайёргарлик авжида, муҳими аҳоли фаровонлиги


«Қиш ғамини ёзда кўр» деган маъноли ибора бор. Албатта, қишда иссиқ уйда хотиржам ўтириш учун ғанимат кунлардан унумли фойдаланиб, тайёргарлик кўриш керак.

пятница, 31 июля 2020 г.

Ловия экспорти давом этмоқда

         ЛОВИЯ (Phaseolus) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар, лианалар, чала буталар туркуми; дуккакли дон экини. Олимларнинг изланишлари дуккакли ўсимликлар меваси, яъни, мош, ловия, нўхатни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилиш инсонларни юрак хасталиклари хавфидан асрашини аниқлаб берди. Шунингдек, ловия дунёдаги тетиклик, узоқ умр кўриш ва соғлом бўлиш гарови бўлган ўнта энг фойдали маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

среда, 3 июня 2020 г.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ-ЁШ ОЛИМЛАР АНЖУМАНИ
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида "Рақамли иқтисодиётни шакллантиришда илм-фан ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги ёш олимларнинг XVII республика илмий-амалий online конференцияси ўтказилди.

пятница, 15 мая 2020 г.

 “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари фидокорона хизмат олиб боришмоқда


Бутун дунёни ларзага солаётган “коронавирус” балоси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмасдан қолмади. Бу эса мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказиши ҳеч кимга сир эмас.  Мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари эса харакатланмоқда.
Томорқадан зарари учун фойдаланганлар....

Бугунги кунда Давлатимиз томонидан фуқароларимизнинг ўз шахсий томорқаларидан унумли фойдаланишлари учун тарғибот ташвиқот ва амалий ёрдам берилмоқда, зеро халқимизда “ ерни боқсанг, ер сени боқади деган” нақл бежиз эмас.

Mashaqqat ortida matonat: Surxondaryoning suvchi ayollari Suv — hayot manbai. Uning har bir xonadonga o‘z vaqtida va sifatli yetib borish...