пятница, 15 мая 2020 г.

 “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари фидокорона хизмат олиб боришмоқда


Бутун дунёни ларзага солаётган “коронавирус” балоси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмасдан қолмади. Бу эса мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказиши ҳеч кимга сир эмас.  Мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари эса харакатланмоқда.


Бу эса ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва хушёрлик талаб этади. Чунки, божхона органлари ходимлари бугунги кунда чегараларимиз орқали товар моддий бойликларни ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир қаторда, товарларнинг экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали Республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом этар экан, демакки ички бозорларда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарларига бўлган эҳтиёжи мунтазам қондирилади.

Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқари экспорт ва импорт маҳсулоталарининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Хусусан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости Тожикистон Республикасига темир йўл вагонлари орқали ўтадиган юкнинг салмоқли қисми божхона назоратидан ўтказиладиган божхона постига айланиб улгурди. Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида мазкур пост томонидан 2749 та вагондаги умумий қиймати 32,354 миллион АҚШ долларлик экспортга расмийлаштирилган товарлар, 828 та вагондаги умумий қиймати 2,736 миллион АҚШ долларлик импортга расмийлаштирилган товарлар ва 10864 та вагондаги умумий қиймати 331,286 миллион АҚШ долларлик транзитга расмийлаштирилган товарлар божхона ходимлари томонидан  қисқа фурсатларда назоратидан ўтказилиб, ҳорижга йўналтирилган.
Экспортга божхона назоратидан ўтказилган товарларнинг асосий қисмини сиқилган газ, менирал ўғитлар, комбикорм, буғдой, гранула ва бензин товарлари ташкил этади.
Шунингдек, чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимларига махсус тиббий комбинзонлар билан таъминланган.
Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.

Суратда:Алламов Мақсад Жуманазарович (инспектор).
 Рахимов Нодир (Катта инспектор). 
           Шарипов Хуршид (инспектор).

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...