пятница, 15 мая 2020 г.

Ҳужжатлардан тушиб қолган психотроп дорилар қўлга тушди


Барча давлатларда чегаралар орқали ҳаракатланишнинг тартиб қоидалари мавжуд унга риоя қилиш эса қонун билан тартибга солинган. Бироқ, айрим ташкилотлар томонидан бу қоидалар қўпол равишда бузилмоқда.

Жумаладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали юртимиз ҳудудидан ўтишга мўлжалланган юк поезди таркибида бўлган  вагонда ҳам қонун талаблари бузилган ҳолда психотроп дори воситалари олиб ўтилаётганлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг 4 май куни  вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, Ўз хавфсизлик гурухи ҳамда “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қудуқли” темир йўл бекатига кириб келган Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтилаётган темир йўл юк вагонини божхона назоратидан ўтаказишди. Натижада, темир йўл юк вагонларининг бирида жами 11 900 қутида 238 000 дона “Сонлайф-Зопиклон 7,5 мг” номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди. Ушбу психотроп таблеткаларни Республикамиз ҳудудидан транзит олиб ўтишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори талаблари асосида махсус рухсатнома бўлган ҳолдагина руҳсат этилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...