пятница, 15 мая 2020 г.

Томорқадан зарари учун фойдаланганлар....

Бугунги кунда Давлатимиз томонидан фуқароларимизнинг ўз шахсий томорқаларидан унумли фойдаланишлари учун тарғибот ташвиқот ва амалий ёрдам берилмоқда, зеро халқимизда “ ерни боқсанг, ер сени боқади деган” нақл бежиз эмас.

Аммо айрим шахслар ўзларининг шахсий томорқаларида конун билан таъқиқланган “заҳри қотил”ларни ҳам ўстириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Хусусан, 2020 йил 6 май куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Узун туманида яшовчи Ч.Д. нинг яшаш хонодони ва томоркаси куздан кечирилганда, томорқасидаги анор дарахти тагида  ўстириб парваришланаётган 187 туп кўкнор  гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳолислар иштирокида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...