среда, 3 июня 2020 г.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ-ЁШ ОЛИМЛАР АНЖУМАНИ
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида "Рақамли иқтисодиётни шакллантиришда илм-фан ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги ёш олимларнинг XVII республика илмий-амалий online конференцияси ўтказилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурига бағишлаб ўтказилган ушбу конференция Ўзбекистон Республикасида фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, Республика ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва ёш олимларнинг илмий тадқиқот ишларини янги босқичларга олиб чиқиш борасида амалга оширишга хизмат қилади.

Анжуманда ёш тадқиқотчилар томонидан архитектура, қурилиш, шахарсозлик, ва композицион материаллар яратиш, геодезия, картография, экология, кадастр, иқтисодиёт, туризм, сервис соҳаларини риаожлантириш ва кадрлар сифатини ошириш муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинди.
Анжуманда Республикамиз Олий таълим муассасалари ҳамда ЎзФА илмий тадқиқот институтлари ва иқтисодиёт соҳалари корхоналаридан 73 нафар ёш профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар, 53 нафар ёш олимлар, 147 нафар магистрант ва иқтидорли талабалар ўз илмий мақаолалри билан иштирок этдилар. Конференция ишида Туркия Кастамону университети профессори, иқтисод фанлари доктори Озодбек Караматов, Самарқанд архитектура-қуртлиш институти ректори Султан Ахмедов, Ўзбекистон фанлар академияси Бош илмий котиби Ғайрат Бахадиров ва Ўзбекистон фанлар академияси ёш олимлар кенгаши раиси ўринбосари Гулсанам Тиллаеваларнинг кириш ва табрик сўзлари ёш олимларни янада илхомлантирди.

Анжуман доирасида ёш олимларнинг тадқиқот ишлари йўналишлари бўйича Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, институт “Ёш олимлар кенгаши” ва Ўзбекистон фанлар академиясининг сертификат ва дипломлар билан тақдирланадилар.
Анжуман якунида иштирокчилар томонидан таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида рақамли иқтисодиётни ва инновацион технологияларни қўллашнинг замонавий моделини яратиш ва илмий асосланган тартибини ишлаб чиқишни аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Анжуманда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Усмон Хушвақтов
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш
институти бўлим бошлиғи
Лазизбек Ибрагимов
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
ёш олимлар кенгаши раиси


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...