пятница, 31 июля 2020 г.

Ловия экспорти давом этмоқда

         ЛОВИЯ (Phaseolus) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар, лианалар, чала буталар туркуми; дуккакли дон экини. Олимларнинг изланишлари дуккакли ўсимликлар меваси, яъни, мош, ловия, нўхатни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилиш инсонларни юрак хасталиклари хавфидан асрашини аниқлаб берди. Шунингдек, ловия дунёдаги тетиклик, узоқ умр кўриш ва соғлом бўлиш гарови бўлган ўнта энг фойдали маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

         Ловия тропик ва субтропикларда, асосан, Америкада 200 дан ортиқ тури учрайди. Сурхондарё вилояти иқлими ҳам субтропик минтақа ҳисоблангани боис ловиядан жуда яхши ҳосил олиш мумкин.

         Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали вилоятдан жами 29,4 миллион АҚШ долларилик 20 минг тоннадан ортиқ ловия маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган, ловиянинг асосий ҳаридорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

         Яна бир жиҳат шундаки, пандемия бошланган даврдан яъни 2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2  миллион АҚШ долларилик 14,1 минг тонна ловия экспорт қилинган.

         Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан  мазкур икки давлатга 9,4 миллион  АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион  АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари экспорт  қилинди. Ҳозирда ҳам мазкур маҳсулотларнинг экспорти божхона постларида тун-у кун амалга оширилмоқда.

         Айтишимиз мумкинки, ловия нафақат инсон саломатлиги учун файдали маҳсулот балки, уни етиштирган инсон учун ҳам сердаромад соҳалардан биридир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...