понедельник, 21 сентября 2015 г.

Умр боғининг ниҳоллари


Инсон боласи табиатдан ниҳолга ўҳшайди. Уни қанчалик парвариш қилсангиз, тўғри ўсишига ёрдамлашсангиз шунчалик камолга етади. Шунинг учун ҳам ота-оналарни боғбонга қиёс қилишади.  Боғбон умид ила ерга ниҳол қадаб, уни авайлабмасраб униб-ўстиради. Эртага дарахтга айланиб, одамларга наф келтирсин дейди. Ота-она ҳам фарзандини илк бор қўлига олар экан юрт корига ярасин деб умид ила парваришлайди. Бу йўлда бор меҳнатини, меҳрини аямайди.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ нинг ўрни ва аҳамияти”


1995 йилдан буён чоп этилаётган «Маънавият гулшани» газетаси Сурхондарё  вилояти  халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни, вилоят ёшлари ҳаётида юз бераётган муҳим ўзгаришлар, истеъдодли ва ташаббускор ёшларнинг таълим, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги қизиқиш ва интилишларини, уларнинг муваффақиятларини саҳифаларида мунтазам чоп этиб келмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, ҳукумат қарорлари, давлат дастурлари ижроси билан таништириб бормоқда.

понедельник, 3 августа 2015 г.

Мустақил юрт фарзандлари

Атрофимга назар ташлаганим сайин тенгдошларим иқтидорини кўриб ҳавас қиламан. Ҳар қадамини шу юрт истиқболи учун қўяётган бу ёшларнинг келажаклари сари одимлаётганлари барчага ўрнак. Қалби қайноқ юксак мақсадлар сари интилаётган бундай ёшлар мамлакатимизнинг порлоқ ва буюк келажагини яратади. Зеро,  уларнинг юраги  бетакрорсан, ягонасан, Она ватаним Ўзбекистон дея ҳар бир ютуқ онларида жўш уради.

Умида Муқимова
Дурдона ансанбли аъзоси

Хитойнинг Луанжо шаҳрида яқинда 16 давлат бўйича" The third China (lanzhou) International Drum Culture Week" халқаро фолклор фестивали бўлиб ўтди. Санъат йўналишида фаолият юритадиган ёшлар иштирок этган фестивалда тенгдошларимиз билан ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлашда ва юртимизнинг миллий қадриятлари, миллий санъатини намойиш этишга имкон яратди. Биз  ҳар куни 2 мартадан ҳар ҳил жойларида консерт берардик, аввало бу четдаги илк сафарим бўлгани учун жуда катта таъсуротлар билан қайтдим. Ҳақиқатта бундай фестиваллар биздек тетапоя бўлаётган ёш санъаткорларни ривожланишига катта туртки беради. Ҳар ҳил давлатдан ташриф буюрган  ёшларни санъатини кузатдик, айнан бизни миллий либосларимиз, маданиятимиз уларни кўпроқ ҳайратлантирди. Бу фаҳр...бу ифтиҳор...Ижодимни ривожланишига жуда катта туртки берди бу фестивал, энди янаям ичимдан қайнаётган ҳаракатни фақат ривожланиш, юксалиш учун сарфлиман. Биргина шу ҳаракат билан чекланиб қолмадик. Сентябр ойида Малайзияда бўладиган, кейинги йил Парижда катта фестивалда иштирок этиш учун ҳозир бел боғлаганмиз. Ҳар бир қадам ташлашимда мени бағрида ўстирган Сурхондарёмнинг мехри бор. Шу замин барчинойи қизиман. Ўзбекистондек жаннат юртда дунё юзини кўрганимдан фахрланаман ва юртим байроғини дунёга хилпираши учун бор иқтидоримни сарфлайман. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги айёми бутун Сурхон воҳамиз мехнаткаш ахлига муборак бўлсин.

Байрамона туҳфа


Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги олдидан амалга оширилаётган  бунёдкорлик ишлари воха аҳли учун ҳақиқий байрамона шукуҳ бахш этмоқда. Айниқса дастлаб янги ишга тушган Термиз шахрининг Истиқлол майдонида қайта таъмирланиб қад кўтарган Дехқон бозори ўзгача кўрк бўлган бўлса, зум ўтмай янгитдан қурилиб аҳолига қулайлик яратиш учун очилган Буюм бозорида бугун одамар гавжум. Барча қулайлик ва шароитларга эга бўлган бу икки бозор Термиз ахли учун ҳақиқий мустақиллик байрамига байрамона совға бўлди.

вторник, 12 мая 2015 г.

Ёшлар фестивали...

Биз бирлашиб катта кучмиз.

Сурхондарё вилояти 4-6 май кунлари ҳақиқий ёшлар байрамига гувоҳ бўлди. Бир қатор лойиҳалар, футбол шоулар, учрашувлар, концерт дастурлари барчаси айни шу кунларда ёшлар учун ташкил этилди. Чунки «Биз-буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан уч кун давомида бутун вилоят миқёсида қамраб олинди. Бир томонда лойиҳалар ўтказилиши иштирокчиларда таъссурот уйғотиб борган бўлса, бир томонда журналист ва фотомуҳбирлар гуруҳи бу жараёнларни ўша ондаёқ  барчасини онлайн тарзда бутун Ўзбекистон кўриши учун kamolot.uz, facebook.com, twitter.com да ёритиб боришди.  Журналистлар гуруҳида ўзим ҳам бевосита иштирок этганим боис ҳар бир лойиҳани ўзига ҳос қизиқиш билан кузатиб бордим.

Ободлик тарихий обидалардан бошланади



Маънавиятимизни юксалтиришда миллий қадриятларимиз, урф одатларимизнинг ўрни бошқача. Ўтмишимизни акс этган қадамжоларимиз эса ўша одатларимизни ўзида жонли намаён этади. Ҳар гал қадимий обидаларимизни зиёрат қилар эканмиз, аждодларимизнинг нақадар билимли, доно бўлганлигини англаймиз. Шунинг учун ҳам доим обидаларни зиёрат қилгани борсак, у жойларни ободонлаштиришга оз бўлса ҳисса қўшгимиз келади. Куни кеча шу ниятда «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят бўлими бир гуруҳ аъзо ёшлари билан «Юртим тарихини ўрганаман» шиори остида «Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар» ёшлар акцияси доирасида Султон Саодат мақбарасига йўл олдик.  Бизни мақбара имоми Абдурахмон бобо Муазамов қарши олди.  Бобо бизга қизқача мақбара ҳақида сўзлаб берди.

среда, 29 апреля 2015 г.

Таҳририят ходимлари билан ижодий учрашув

Юртимиз келажаги ўсиб келаётган ёш авлоддир. Уларнинг маънавиятли, одоб-аҳлоқий, миллий қадриятлар ила тарбияланиши ва чуқур билим эгаллашлари муҳим аҳамаият касб этади. Шунинг учун ҳам Президентимиз келажак авлодни ҳар тамонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслигини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратмоқдалар.
ДАВРНИНГ  НОЗИК МУАММАСИ...
Ўспиринлик — нозик давр. Бу даврда ўсмирлар ўзига хос дунёга эга. Чунки улар болалик ва ёшлик орасида турган бўлади. Айни шу дамларда улғайиб бораётган ўғил-қизларга ўтиш даврида тўғри йўл кўрсатилмаси турли ҳил ёмон иллатларни тезда ўзларига сингдириб олишлари мумкин. Шунда уларга катталар ёрдами зарур. Айниқса, ота-она бу борада фарзандининг энг яқин сирдош дўстига айланиши зарур.  Чунки бугунги кунда  ўспирин ёшларимиз орасида айниқса кўпрок ёмон иллатларга ошно тутилиш одатлари кенг учрамоқда. Баъзан ундан ҳам баттароқ наша каби мияни заҳарловчи, хумор қилувчи воситалардан фойдаланишлари мумкин. Ўз вақтида фарзандига эътибор берган ота-она уни кўчанинг ёмон таъсиридан асраб олиши мумкин.
ҚУЛЛИК АРҚОНИ


Сизга мўмай даромад ваъда қилиб, ишга таклиф қилишяптими? Балки ўз юртингизда бир йилда ҳам топа олмайдиган даромадингизни чет элларда бир ойда ҳатто бир ҳафтада ишлаб топа олишингизга ишонтиришдими? Нурли келажак чорлаётгандек туюляптими? Сиз йўл олишга шаймисиз? Аммо тўхтанг!! Сиз  тангри ақл ато этган инсонсиз. Озод умрингизни қуллик арқонларига чирмаштириб боғламаяпсизмикансиз? Зеро чегара билмас одам савдоси қурбонидан бири бўлиб қолишингиз мумкинлиги ўйлаб кўринг. Ўйлаб кўринг деймизу лекин бефарқ инсонлар атрофимизда талайгина. Била туриб ўзларини инсонийлик туйғулари ёд бўлган кимсалар қўлига топширади. Шундай ҳолатлар олдини олишга қанчалик уринмайлик лекин, кундан кунга авж олишига ҳам айни бефарқ инсонлар бепарволиги сабаб бўлмоқда. Бу эса жабрланувчилар сони ортишига йўл очмоқда. Энг ачинарлиси одам савдоси қурбонлари орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Маълумотларга қараганда, бугунга келиб одам савдосидан жабр кўрганлар сони салкам 200 млн га етган. Хар йили 2,7 млн инсон одам савдоси жабрдийдасига айланади. Уларнинг ҳисобидан эса тушадиган  даромад 7 млрд АКШ долларидан  ошиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра эса, бир йилда дунёда ўртача 2,5-3 миллион киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Уларнинг қарийб 1 миллионга яқинини  аёллар ва болалар ташкил этади.
Юз билан юзлашган момо

Дунё нашрларида, интернет тармоқларида 100 ёшдан ошган инсонлар ҳақида мақолалар чоп этилмоқда. Ўқиймиз-у, узоқ умр кўрган қарияларга ҳавас қилиб, бизнинг ҳаёт йўлимиз ҳам шундай  бўлсин дея ният қиламиз. Лекин чет юртларда яшаётган инсонларга эмас, атрофимизга назар ташласак юртимизда ҳам фариштамисол нуронийларимизни  кўришимиз мумкин. Ана шундай инсонлардан бири  маҳалламизда юз билан юзлашган Улжа момо Бекпўлатовадир. Юрт билсин дея Улжа момо ҳақида мақола тайёрлаш ва шу баҳона уларнинг ҳолидан ҳабар олгани  хонадонига йўл олдим.
Ҳовли дарвозасидан кирар эканман, бир файзни ҳис қилдим. Барибир қариялар бор уй ўзгача бўлар эканда дея шунда ич-ичимдан ўй ўтди. Фарзандлари, неваралари, эваралари-ю чеваралари қуршовида момо кулгин ҳолда намаён бўлди.  Бир зум ҳам эваралари момосини ёлғиз қолдирмас, олдида доим парвона бўлиб турарди. Қўлимни кўксимга қўйиб, Улжа момо билан кўришдим. Суҳбат қурар эканман, муштипар ўзбек аёли матонатинига яна бир бор тан бердим. Умр варақлари гоҳ қувончли, гоҳ аянчли айрилиқлару, қийинчиликларни ёзиб борган бўлсада, Улжа Бекпўлатова асло синмади. Ўзининг кучи билан уч фарзандни ҳалол луқма билан боқиб, тарбиялаб вояга етказди.
КЎРГАН КЎЗ КУВНАЙДИ


Термиз шаҳрининг кундан-кунга янги нигоҳ касб этаётгани кўрган кўзни қувонтиради. Бир ёнда бунёдкорлик ишлари, бир ёнда ободонлаштириш ишлари. Қай бирини айтай? Янгитдан қурилаётган буюм, деҳон бозорлариними, ёки қўп қаватли қат кўтарган турур жойларними? Барчаси шу аҳли  инсон учундир. Бу бунёдкорлик ишларида мен каби ёшлар ҳам четда қолмаган. Нега дейсизми? Бизлар учун Термиз шаҳрида савлат тўкиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни аниқ мақсад йўлида бирлаштириш ва тарбиялаш, ҳамда ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқувчи фаолият йўналишларини таъминлаш учун зарур имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида Юртбошимиз ташаббуси билан “Сурхондарё ёшлар маркази” ташкил этилиб, 2014 йил 1 сентябрда ёшлар тасарруфига топширилди.

Mashaqqat ortida matonat: Surxondaryoning suvchi ayollari Suv — hayot manbai. Uning har bir xonadonga o‘z vaqtida va sifatli yetib borish...