четверг, 16 июня 2022 г.

 Тажриба алмашиш ҳар жиҳатдан фойдали

Ўз ҳамкасби иш услубини ўрганган одам фаолиятида асқотадиган нимадир олади.  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси удудий бўлимлар ходимлари тажриба алмашиши таъминланаётгани ҳам ана шу каби фойдали мақсадларга хизмат қилади.

четверг, 2 июня 2022 г.

 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллашмоқда


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–743-сон, 11.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошкармаси ходимлари ҳам  ушбу Қонун  мазмун – моҳияти билан танишиб,  жойларда унинг  амалий аҳамияти  тарғиб этишга киришилди.

 

Халқ таълими тизимида коррупциявий ҳолатлар нега кўп? 

 


Болалар келажаги учун муҳим билимни мактабда олади. Шуни англаймизу аммо бу соҳада келажагимиз  эмас нафсимиз устун келади. Шу сабабданми балки Сурхондарёда халқ таълими тизимида коррупция холатлари кўп учрамоқда. Бу ҳақида  "Халқ таълими бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида коррупциявий ҳолатларнинг юзага келиш сабаблари ва унга имкон яратиб берилаётган шарт-шароитлар" мавзусида эшитувда ҳам алоҳида таъкидланди.

среда, 1 июня 2022 г.

 

МАНҚУРТ ЭМАСМАН....

Дунёда нарса ва ҳодисаларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳар бир ходиса бизни четлаб ўтмайди дея олмаймиз. Чунки қай бир жиҳат бизни улар билан боғлаб туради. Мисол учун интернет тармоғи яратилишини олайлик, бугун у бизнинг уйимизга ҳам кириб келган. Ваҳоланки бундан 20 йил муқаддам чет элда яратилган, бизда қўлланмайди деган фикрлар ҳам бўлганди. Аммо, бундай бўлмади. Фарзандларимиз ҳаётининг ажралмас бўлагига айланиб қолган тармоқ, ҳар куни бир янгилик яратади ва инсонни ўз домига тортмай қўймайди. Айниқса уни қурол қилган ёвуз ниятли кимсалар фойдаланиши, инсоннинг маънавий шаклланишига жиддий таъсир кўрсатади. Одамлардаги қизиқувчанлик сабаб  ўзи билмаган ҳолатда уларни кенгроқ билишга ундайди. Бу эса ёвуз кимсалар қўйган тузоғига илиниб, балиқ мисол қармоқда пайдо бўлишга олиб келиши тайин. Таъсаввур қилинга унинг таъсирига тушиб қолиб, ўз фикрига, шахсий қарашига эга бўлмаган, айтаётган гапи ёки қилаётган иши учун жавоб бериш масъулиятини ҳис қилмайдиган одам келажаги қандай бўлиши мумкин? Шахс деган юксак мавқега кўтарила оладими? Йўқ. Ана шундай одамлар тўпланиб «оломон»ни, «тўда»ни ҳосил қилади халос.

воскресенье, 29 мая 2022 г.

 

Бизда  коррупция  холатлари кўп. Илдиз  отган.


Бизда  коррупция  холатлари кўп. Илдиз  отган.  Бирор ишга қўл урмоқчи бўлсангиз таниш бўлмаса қийин.  Бу менинг шахсий фикрим эмас, турли соҳалардаги таниш билишчилик ва пора олиш холатлари учрар экан ҳар бир инсон ҳаёлида бир бор бўлсада бу каби фикр  ўтиши тайин. Бунга сабабини келтириб ўтай.

суббота, 7 мая 2022 г.

 Коррупция жамият ривожига болта урувчи иллат 


 



Коррупция жиноят эканлигини била туриб, олғирлик қилиб яшираман деган инсонлар ҳам жамиятимизда учраб туради. Ўз айбини ёрдам бериш ниятида экандим дея оқламоқчи бўлиши эса ортиқча. Сурхондарё вилояти ички ишлар  бошқармаси ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЖҚБ ходимлари моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларга коронавирус инфекцияси (COVID-19) натижалари ҳақида қалбаки маълумотнома тайёрлаб берувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

среда, 9 февраля 2022 г.

 Кеча ва бугун нигохида Сурхон тарихий обидалари


Воҳамизда аждодларимиз томонидан бунёд этилган ўрта асрлар меъморчилиги ва зиёрат объектлари диққатга сазовор бўлиб, ушбу бой меросимизни асраб авойлаб, келажак авлодларга етказиш бугунги кунда долзарб хисобланади.   Шу билан бирга бир неча минг йилликлар тарихига эга Сурхон воҳаси ижтимоий-иқтисодий, маданий ва тарихий жихатдан халқаро миқиёсида ўз ахамиятига эгадир.

воскресенье, 30 января 2022 г.

 

Сиз  коррупцион жиноят содир этганмисиз?


Ўзбекистонда 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан 4186 ҳолатда коррупцион жиноят қайд этилган.  Ўтган  йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳужжатларнинг 8 таси қабул қилинган. Шунингдек, 2021 йилда Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бузилгани оқибатида 142,7 миллиард сўм миқдоридаги моддий зарар етказилгани билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу тадбирлар давомида аниқланган коррупция ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан умумий 49 та жиноят иши ва 24 та маъмурий ишлар қўзғатилган.

четверг, 27 января 2022 г.

                                                     Тажрибаси таваккалдан ошганлар 


Пандемия даврида юртдан олисда бўлган мигрантлар иш масаласида турли қийинчиликларда учради. Уйга қайтган инсонлар ёрдамга мухтож бўлишди. Шундай бир вазиятда уларни қўллаб-қувватлаган Халқаро миграция ташкилоти ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази кўмаги билан ишсиз фуқороларга  бизнес режалари асосида керакли ускуналар олиб берилди. Бугун улар ўз ишига ва даромадига эга.  Кўмак  кўрсатилган  вохадошларимиз  12 нафар бўлиб, уларнинг 5 нафари аёл. Мақолам орқали ушбу аёллар тақдирига назар ташладим..

 Ички туризм имкониятларини кенгайтириш  йўлида


Термизийлар юрти ва Зараутсой мўжизалари маскани, Буддавийлик дини замини бўлган Сурхондарё ўзининг хали кашф қилинмаган тарихи, обидалари, гўзал ва бетакрор табиат манзаралари, шифобахш сувлари-ю, сўлим гўшалари билан дунё аҳлини ўзига ром этиб, хорижлик сайёҳларга ўз бағрини очмоқда. Юртимизда бундай улкан ўзгаришлар натижасида турли ҳудудлардан келаётган меҳмонлар учун туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

вторник, 18 января 2022 г.

 

Матбуот анжумани: Фавқулотдаги холатлар олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар

 


Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда  вилоят Матбуот уйида “Аҳоли ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши (портлаш) билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар”  юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

  Оила мустаҳкамлигининг ҳуқуқий асоси Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, унинг мустаҳкамлиги эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва м...