пятница, 19 ноября 2021 г.

"Is gazidan ogoh bo'ling" tanlovi uchun

 IS GAZIDAN ZAHARLANIB QOLISHDAN EHTIYOT BO`LING


Sovuq kunlar kelishi bilan insonlarni is gazi muammosi chetlab o’tmaydi. Kun ora internet orqali is gazidan zaharlanib vafot etayotgan insonlar haqida xabarlar  ko’zga tashlanmoqda. Nosoz, qo’lbola o’rnatilgan gaz quvurlari sabab bu holat insonlarni oramizdan olib ketmoqda. Shuni bilamiz-u ammo uning oqibati haqida o’ylamaymiz. Is gazi atmosfera havosiga barcha turdagi yonish jarayonlarida ajralib chiqadi. Shaharlarda shuningdek asosan ichki yonuv dvigatellaridan chiqadigan gazlar orqalidir.

четверг, 11 ноября 2021 г.

 Кичик  қишлоқ тадбиркор хунармандининг катта ютуқлари


Гиламчилик. Асрлар оша бизгача етиб келган миллий хунармандчилигимизнинг ажралмас қисмидир.  Ана шу анъанани давом эттириб олиб бораётган ва шогирдларни етиштираётган мехнаткаш аёл борки унинг  тўқиган гиламларини хатто чет давлатдан ҳам келиб олиб кетишади. Шохида Хасанова. Шерободлик хунарманд опа мана нечи йилдирки шу касб ортидан мехнат қилади. Икки нафар фарзанднинг мехрибон онаси, уч нафар набиранинг бувиси  бўлган Шохида опа эрта тонгда уйғониб дастлаб томорқасидаги полиз экинлари билан сухбат қуради.  Юмушлардан сўнг ўзига хос ижод хонасида   опа табиий қўй жунидан гилам тўқийди. 

понедельник, 1 ноября 2021 г.

 Европа Иттифоқи делегацияси  марказга ташриф буюрди.


 

Расмий ташриф  билан Сурхондарёга бўлиб турган Европа  Иттифоқи делегатцияси “Барқарор ҳаёт"  халқаро ижтимоий- маърифат маркази фаолияти кўриш, яратилган шароитлар билан танишиш учун келди.

среда, 29 сентября 2021 г.

Жавобгарликка  тортилган мансабдорлар сони қанча бизда?


2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил этган. Ярим йилда давлат амалдорлари бор-йўғи 592 млрд сўм «еб юборгани» аниқланган. Нима қилибди бу билан давлатимиз қашшоқ бўлиб қолармиди дерсиза.. аммо атрофга назар ташласак бир ойда бор йўғи 400-500  минг учун ишлайдиган оддий  шароитсиз яшаётган инсонларимиз  бор экан, бу сумма амалдорлар учун кўпдек туюлмаяптими?

суббота, 11 сентября 2021 г.

 Термизда “Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” учун бокс мусобақаси бӯлиб ӯтди.


Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган бокс мусобақасида Сурхондарё вилояти миқёсида  100  нафардан ортиқ боксчи ёш ўғил-қизлар, ўсмирлар ва катталар 16 вазн тоифасида иштирок этишди.

 Мурожаатлар доимо эътиборда

 

Cурхондарё вилояти божхона бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида рўйхатга олиниб, қонунчилик талаблари асосида ижроси таъминланиб келинмоқда.

 Шубҳали сумка ичидан 4 дона жанговор патрон аниқланди

 

Маълумки  жанговор ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.

пятница, 27 августа 2021 г.

 Ўзаро дўстлик алоқалари бағрикенгликка йўғрилган


1973-йил 17-июл куни Афғонистонда давлат тўнтариши юз бериб, монархияга барҳам берилди ва республика дея эълон қилинди. Мана шу даврдан бошлаб Афғонистон тарихида сиёсий беқарорликлар бошланди. Бундан роппа роса 40 йил муқаддам - 1978-йилнинг апрел ойида Афғонистонда инқилоб бошланди. У ердаги уруш ҳамон давом этмоқда. Шундай бўлсада тарихга назар ташласак Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар узоқ ахил қўшничиликка эга бўлиб, миллий урф-одатларимиз ҳамда анъаналаримиз ўхшаш.

понедельник, 23 августа 2021 г.

“Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли” мавзуида Медиалаборатория-2021 халқаро тренинги бошланди

   Жорий йилнинг 23-25 август кунлари Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон журналистлари ва кўнгиллилар учун “Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли” мавзуида Медиалаборатория-2021 халқаро тренинг бўлиб ўтмоқда. 

пятница, 20 августа 2021 г.

Олти ойлик фаолият таништирилди


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси   ҳамкорликда Матбуот уйида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

вторник, 17 августа 2021 г.

 Хужраларга  болаларни кишанламанг


Атрофдагилар бу оилага назар ташлаганда фарзандларининг одоб ахлоқига қойил қоларди.Фарзандларини диний таълим ила улғайтирман дерди оила бошлиғи. Уларнинг хурматга йўғрилган мехрли оиласини кўрган инсон хавас қиларди. Аммо ҳаёт. Иқтисодий қийинчиликлар сабаб ота ишлаш учун мусофирликни танлади.  Орада чет элда бир муддат ишлашга йўл олган ота ортидан қолган фарзандлар дастлаб мактабга чиқадиган бўлди. Эндигина  катта ўғил 5 синфга, кичиги эса 3 синфга ўтганда чет элдан  ота келди. Лекин тамоман ўзгарганди. Олдингидек юзида нур йўқ эди. Диний қарашлари ўзгарганлигидан хатто турмуш ўртоғи ҳам хайратда эди.

  Оила мустаҳкамлигининг ҳуқуқий асоси Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, унинг мустаҳкамлиги эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва м...