четверг, 11 ноября 2021 г.

 Кичик  қишлоқ тадбиркор хунармандининг катта ютуқлари


Гиламчилик. Асрлар оша бизгача етиб келган миллий хунармандчилигимизнинг ажралмас қисмидир.  Ана шу анъанани давом эттириб олиб бораётган ва шогирдларни етиштираётган мехнаткаш аёл борки унинг  тўқиган гиламларини хатто чет давлатдан ҳам келиб олиб кетишади. Шохида Хасанова. Шерободлик хунарманд опа мана нечи йилдирки шу касб ортидан мехнат қилади. Икки нафар фарзанднинг мехрибон онаси, уч нафар набиранинг бувиси  бўлган Шохида опа эрта тонгда уйғониб дастлаб томорқасидаги полиз экинлари билан сухбат қуради.  Юмушлардан сўнг ўзига хос ижод хонасида   опа табиий қўй жунидан гилам тўқийди. 

Шохида опа тўқийдиган патли гиламлар бутун вилоят бўйлаб машхур.  Гиламларнинг ўзгачалиги шундаки унда Сурхон элининг миллий анъаналари акс этган барча жиҳатлар ўз аксини топган.


2018 йил туман бандликка кўмаклашиш марказига  иш сўраб мурожаат қилганида афғон техналогияси асосида гиламчиликни ўрганиши ва ўз фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга эканлигини мумкинлиги айтилди.  Хунарни ўрганган қахрамонимиз анъаналаримизни давом эттирган холда ўз ишини бошлади. Бугун хунармандлар уюшмасига ҳам аъзо  Шохида опа устоз-шогирда анъанаси асосида ишлайди. 200 нафар шогирдларига ҳам ўз касбини ўргатиб келмоқда. Гиламларга асосий талабгорлар сайёрхлар бўлиб, табиий хунармандчилик асосида яратилган махсулотлар уларни қизиқиб келган.  Тайёр бўлиши билан талабгорлар томонидан сотиб олинади. Икки уч йил один ишсиз бўлган Шохида опа  иш топиб берсин дея кутиб ўтирмади. Унга айтилган имкониятдан фойдаланиб зунар ўрганди ва ишини йўлга қўйиб олди.





Мехнатнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Шохида опа бир квадратлик гиламни 20-25 кунда тўқиб тугатади. Ундан катта ўлчамдаги гиламлар ундан ҳам кўпроқ вақтни талаб қилади. Сифатли, нафис гиламларни яратаётган Шохида опага назар ташлар экансиз бу мезнат ортидан қанчалик сабр ва чидам борлигини безос сезасиз. Қувонарлиси эса  Шогирдлари орасидан гиламчиликни ўрганиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйганлари ҳам борлигини  фахр билан тилга олган Шохида опа, оз бўлсада хотин-қизларга йўл кўрсата олаётганидан хурсанд.  Шу билан бирга ўзи истиқомат қиладиган “Бойбулоқ” маҳалласидаги қизларга ҳам устоз.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...