четверг, 7 июня 2018 г.

Истиқболга интилган Ватан

         Янгиликлар кашфиётлар кун сайин ривожланиб бораётган бугунги тезкор даврда бирорта бир давлат жамият йўқки, ўз халқининг келажагини фаровонлиги-ю, тинчлигини ўйламаса. Ана шундай юксак масъулиятни англаган ҳолда ўз тараққиёт йўлини белгилаб олади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан яратилган ва ҳаётган тадбиқ этилган “Ўзбек модели”ни эндиликда дунё тан олди. у эса ўзбек халқининг тараққиёт йўлини бошлаб берди. Пишиқ пухта ҳар жиҳатдан мукамммал ишланган мазкур лойиҳа юртимизни, халқимизни хурлик ва озодлик сари етаклади.
Интернетга ин қурганлар

            ХXI аср техника асри дея эътироф этилаётган бугунги тезкор давр ўзининг турли хил кашфиёт ва янгиликлари билан дунё аҳлини лол қолдирмоқда. Бир сўз билан айтганда, инсоният ахборот даврида яшамоқда. Глобаллашув жараёни эса ахборот оламини янада кенгайтириб юборди. Сония сари кўпайиб бораётган маълумотлар инсон ақлини шоширади. Истаган хабарни ёхуд янгиликни бир зумдаёқ интернет саҳифаларидан топишингиз ва ўқишингиз мумкин. Бу инсонлар учун катта қулайлик ва имконият, аммо...
Бойлик ортидаги изтироб

            Ҳаёт тажрибасига эга отахону-онахонларимиз даврасида бўлсангиз, доимо бир нақлни таъкидлашади. Эҳ, болаларим ота-боболаримиз “Ўрдак кўлида, инсон юртида бахтли” деб, бежизга айтишмаган. Бегона юртларда бойлик ва бахт излаганларнинг ҳамиша ҳам ошиғи олчи бўлавермайди, буни тўғри тушунинглар деб насиҳат беришади. Қўпни кўрган бу нуронийлар гапида ҳақиқат бор.
Огоҳлик давр талаби!


            Дунё соҳасига назар ташлар экансиз, турли минтақаларда жойлашган катта-кичик давлатларда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Қайсидир давлатда портлаш, қўпорувчилик, яна бирида эса ўзаро низо, оломон халқ вайроналар ичида жон сақлаш илинжида. Гумбурлаган портлашлар садосига ҳамоҳанг аёллар ва болаларнинг дод-фарёдини кўриб, тинг ва доруломон кунларимизга шукрона келтирамиз.
Ёшлар тақдири – келажак тақдири

         Жаннатмакон Ўзбекистон деб аталган гўзал ва бетакрор Ватанда яшаш, унга ҳар томонлама муносиб фарзанд бўлиш нақадар улкан бахт эканини идрок этиш ҳеч шубхасиз инсонга олам-олам қувонч бағишлайди. Ватанни бекорга онага қиёслашмайди. Она қорнида илк бора дунёга келган гўдак биринчи нафасдан баҳра олган чоғиданоқ, цнинг қалбида шу заминга бўлган меҳр-муҳаббат куртак очади. У улғайган сари бу муҳаббат ота-она тарбиясида янада мустаҳкамланиб, бораверади.
Одам савдосига қарши кураш

            XXI аср илм-фан, техника ва янги ахборот технологиялари ривожининг жадаллашуви, ахборот алмашинуви тизимининг тубдан такомиллашганлиги билан инсоният тарихида ўзига хос даврни бошлаб берди. Яъни, глобаллашув асрни бошлаб берди десак, асло муболаға бўлмайди. Бу жараёнда дунё мамлакатлари халқаро муносабатларда ялпи ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Шу билан биргаликда иқтисодий-ижтимоий маданий ва ахборот, сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда ҳамкорлик қилиш умуминсоний қадриятлар билан миллий қадриятларни уйғунлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Ана шундай ижобий ишлар самараси ўлароқ, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм бошқа давлатларга чиқиш эркин фаолият олиб боришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиқ. Бироқ, ана шундай ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда афсуски, айрим трансмиллий жиноятчиликнинг турлари ҳам ортиб бормоқда.

вторник, 29 мая 2018 г.

В ПОМОЩЬ ДЕТЯМ
                                         
   
В результате налаживания в Узбекистане системы бесплатной прививки детей до двух лет  значительно сократились такие болезни, как дифтерия, полиомиелит, столбняк. На сегодняшний день физическое развитие 92 процента детей в нашей стране полностью соответствует международным стандартам организаций здравоохранения. В работах данного направления содействует ряд государственных структур и общественных организаций.

Соғлом авлод келажаги учун

Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш масалаларига катта эътибор қаратилиляпти. Бу борадаги ишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастури ҳам қабул қилинган.

четверг, 5 апреля 2018 г.

Миллатимизнинг куч кудрати рамзи

Мустақиллик йилларида юртимизда тарихни ёзма манбалар асосида тадқиқ этишга эътибор кучайдики, аждодларимиз томонидан узоқ ўтмишда яратилган маданий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш  каби масалалар, илм-фан, маданият ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг унутилган номлари қайта тикланди.  Моҳир саркарда, давлат арбоби, илм-фан, маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай тарихий шахслардан биридир.
Роҳиб Лаокоон Зартепада

Термиз археология музейидан кўплаб антик даврга оид кўплаб топилмалар ўрин олган мана шундай экспонатлардан бири Лаоко́онт ёки Лаокоон (қадимий грек. Λᾱοκόων) бўлиб,юнон мифологиясига кўра Троя шаҳри мажусийларнинг роҳиби бўлган.
Jurnalistlar uyushmasi tashabbusi

Kuy-qo‘shiq, san’atga oshno insonlar hech qachon yomonlik istamaydi. Viloyatimiz esa azaldan madaniyat o‘chog‘i bo‘lib kelgan. Shu sabab san’atsevar yurtdoshlarimizga Muhtaram Prezidentimiz tashabbusi bilan Navro‘z bayrami kunlarida Termiz shahrida muhtasham San’at saroyi barpo etilishi katta sovg’a bo'ldi.

Mashaqqat ortida matonat: Surxondaryoning suvchi ayollari Suv — hayot manbai. Uning har bir xonadonga o‘z vaqtida va sifatli yetib borish...