вторник, 29 мая 2018 г.

Соғлом авлод келажаги учун

Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш масалаларига катта эътибор қаратилиляпти. Бу борадаги ишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастури ҳам қабул қилинган.


Бу борада Ўзбекистонда икки ёшгача бўлган барча болаларни бепул эмлаш тизимининг йўлга қўйилганлиги натижасида дифтерия, полиомиелит, қоқшол каби касалликларни бартараф этишга эришилди. Бугунги кунда мамлакатдаги 92 фоиз болалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. Бу борадаги хайрли ишларда давлат тузилмалари қатори мамлакатимизнинг кўплаб жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар орасида “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси алоҳида ўрин тутади. Жамғарма хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига санитария-гигиена қоидаларини етказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Жамғарма давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш билан бирга, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашдек муҳим вазифаларга тўлиқ жавоб берадиган ўзининг кўплаб лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этмоқда.
Жорий йил Тошкент халқаро аэропортидан 15 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетди. Ўтган йиллар давомида Германияга жўнатилган 11 нафар бемор болалар даволаниш курсларини ўтаб,  соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.
Вилоятимизда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳақда халкаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали  директори вазифасини бажарувчи Бўрихол Хўжамқулова шундай дейди:
“Маълумки, 2002 йилда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Германиянинг "Friedensdorf International" халқаро ташкилоти томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланганди. Шу асосда юртимизда кўп йиллардан буён кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 14 ёшгача бўлган ногирон болалар Германия клиникаларида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғломлаштириш йўлга қўйилган. Ҳамкорлик доирасида, ушбу ташкилотнинг масъул ходимларидан иборат гуруҳ вилоятимизга келди. Ўтказилган тиббий кўрикда  вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 15 нафар бемор бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунинг натижасида вилоятимиздан 2 нафар ногирон бола жорий йилнинг август ойида Германия клиникаларида даволаниш учун танлаб олинди.”
Ўзбекистон жаҳон рейтингида болалар саломатлиги ҳақида энг кўп ғамхўрлик кўрсатилаётган ўн давлат қаторидан жой олгани бу борада амалга оширилаётган улкан ишлар ўзининг юксак самараларини бераётганидан далолатдир.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...