Ислом дини цивилизациясида Термизнинг ўрни юқори
Термиз – Марказий Осиё исломий тарихининг муҳим нуқталаридан
бири сифатида алоҳида диққатга сазовордир. Вилоят ва шаҳар сифатидаги ушбу
ҳудуд милодий VII асрнинг охирги чорагидаёқ ўзининг янги исломий тарихини
бошлаган. Шундан сўнг асрлар давомида Термиздан юзлаб олимлар етишиб чиқиб,
улар томонидан тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф илмларида ўзига хос
мактаб яратилди, шунингдек, астрономия, математика, табобат каби фанларда ҳам
бир қатор асарлар битилган. Айниқса Ислом дини, Қуръони карим ва ҳадис илмининг
асл моҳиятини англашда, ҳадисшунослик мактабида Ат-Термизий, Имом Термизий
ҳамда термизий алломаларимиз қолдирган қўлёзма ва тошбосма асарлари ўрни
катта. Шунинг учун ҳам уларнинг асарлари нусхаларини, улар ҳақидаги китобларни
тўплаш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш борасида самарали ишлар
амалга оширилмоқда.