вторник, 15 декабря 2020 г.

    Маска  тикиб инсонларга  ёрдам бераётган имконияти чекланган тикувчилар

Юртимизда карантин қоидалари жорий қилингандан сўнг дастлаб юз ниқоблари тахчиллиги кузатилди. Шундай вақтда биринчилардан бўлиб Дилафруз Каримова бошчилигидаги имконияти чекланган ёшлар жам бўлган тикувчилик цехи ходимлари халққа ёрдам берди. Юз ниқоблари тикиб бепул тарқатди.

Ижтимоий тармоқларда, кўрган инсонларга барчага кимга ниқоб керак бўлса текинга тиқиб берамиз дея хайрли ишга бирлашган жамоа имконияти чекланган  бўлсада сира бу ишдан толиқмади. Хатто  тикувчилар тиббиёт ходимлари кийимларини ҳам тикиб,  соғлиқ химоячиларига тарқатишди ҳам. Синовли кунларда бир четда қўрқувда турмай барчага бирдек ёрдам беришга урунишди. Буни видеода акс этган иш жараёнларидан ҳам кўришингиз мумкин. 



 “Гулбаҳор Нурли Келажак”  МЧЖ. Бугун бу тикувчилик маскани ҳақида билмаган инсон йўқ.. Тадбиркор тамонидан имконияти чекланган ўғил-қизлар учун ташкил этилган  тикувчилик цехида ишчилар буюртмаларни тайёрлаш жараёнида ўзларидаги камчиликларга эътибор қаратмайди ҳам. Соғлом инсонлар каби ўз ўрнини топишга уринаётган бу инсонлар қўлида яратилган маҳсулотлар сифат даражаси юқори. 2011 йилда фаолиятини бошлаган тикувчилик цехида  ташкилот, корxона ишчилари, мактаб ўқувчилари учун формалар буюртма асосида кийим бош тикишади.

Термиз шаҳри «Маърифат» маҳалласи жойлашган тикувчилик цехида ишчилар учун  барча шароит яратилган. Шогирдларидан Фотима Акбарова 2018 йил ва   Гулмира Азизова 2019 йил “Жасорат” медали билан тақдирланди. 

Бугунги кунда тикувчилик сирларини ўрганиш учун хатто қўшни вилоятдан ҳам қизлар келишмоқда. Улардан бири Қашқадарёлик Гулшода Шариповадир.  Қашқадарёлик бу қиз йўллар узоқлиги мақсадидан қайтара олмади. Тиришқоқлик билан ҳунарни ўрганди.  Ёш бўлишига қарамай тикувчилик касбини ўрганди. Оёқларсиз бўлсада  баъзан соғлом инсонлар уддалай олмаган касбнинг  устасига айланган.

Изланишлари натижасида янги йил арафасида Гулшода  Қашқадарё вилояти Китоб туманида  “Хидоят чеварлари” МЧЖ ни ишга тушурди.  Эндиликда  Қашқадарёдаги имконияти чекланган ўзи каби тенгдошларига  тикувчиликни ўргатади.  




Мастура Хамраева

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...