среда, 16 декабря 2020 г.

Ислом дини цивилизациясида  Термизнинг ўрни юқори


Термиз – Марказий Осиё исломий тарихининг муҳим нуқталаридан бири сифатида алоҳида диққатга сазовордир. Вилоят ва шаҳар сифатидаги ушбу ҳудуд милодий VII асрнинг охирги чорагидаёқ ўзининг янги исломий тарихини бошлаган. Шундан сўнг асрлар давомида Термиздан юзлаб олимлар етишиб чиқиб, улар томонидан тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф илмларида ўзига хос мактаб яратилди, шунингдек, астрономия, математика, табобат каби фанларда ҳам бир қатор асарлар битилган. Айниқса  Ислом дини, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини англашда, ҳадисшунослик мактабида Ат-Термизий, Имом Термизий ҳамда термизий алломаларимиз қолдирган  қўлёзма ва тошбосма асарлари ўрни катта. Шунинг учун ҳам уларнинг асарлари нусхаларини, улар ҳақидаги китобларни тўплаш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш  борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

  Куни кеча Термиз шаҳридаги  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида  Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази (IRCICA), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида  ўтказилган халқаро онлайн кон-фереция бу борадаги ишларнинг давоми бўлди. Ўзбекистон,  Тожикистон, Туркия, Ҳиндистон ва Ироқ давлатлари вакилларини бирлашган конференция  “Термиз-нинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни” мавзусида бўлди.


 Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурилдаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари М.Комилов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўрин-босари К.Ишматбеков, Сурхондарё вило-яти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Б.Қодиров, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Мунаваров, Имом Бухорий хал-қаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тад-қиқот маркази директори Ш.Умаров сўзга чиқишиб, улар томонидан конференциянинг бугунги кундаги аҳамияти, халқаро илмий ҳамкорлик алоқаларини ҳозирги таҳликали замонда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтишди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази (IRCICA) ташки-лотлари ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланди.

Туркиянинг Мармара университети илоҳиёт факултети ҳадислар бўлими илмий ходими Aйше Эсра Сaҳйaр , Инону университети илоҳиёт факултети илмий ходими Вейсел Ўздемир,  Сакаря университети ўқитувчиси Эндер Буюкўзкара,  Туркия Шеҳир университети ўқитувчиси Бетул Синан Низам, Туркия қўлёзмалар институти, қўлёзмалар бўйича мутахассис Aрафат Aйдин,  Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Мирза Кенжабек,  “Халқаро ислом тадқиқотлар академияси директори ўринбосари Aбдузар Ҳайрий,  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жалолиддин Мирзаев,  Хўжанд давлат университети ўқитувчиси Aзизов Сорбон,  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жўрабек Чўтматов,  Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази (IRCICA) котибият мудири Aширбек Мўминов, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги исломшунослик маркази директори ўринбосари Рустам Aзизий, Ўзбекистон хал-қаро ислом академияси проректори Иброҳим Усмонов, Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Саидакбар Муҳаммадаминовнинг маърузалар қилишди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...