Инсонларга кўмак бераётган “Барқарор ҳаёт”
Ишсизлик... Мигрант.. бу сўзлар бугун бизга бегона эмас. Айниқса ёшларни чет элга ишлашга кетиш холатлари кўп учрамоқда. Уларнинг алданиб қолмаслиги, юртдошларимизга тўғри йўлни кўрсатишда юртимиздаги бир қатор марказлар самарали ишламоқда. Улардан бири “Барқарор Ҳаёт” халқаро ижтимоий – маърифат марказидир. Марказ томонидан одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний миграция ҳавфларини камайтириш, ОИВ инфекцияси профилактикаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож мигрантлар, одам савдосидан жабр кўрган фуқароларга реабилитация ва рентеграциясиҳамда ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориб, меҳнат мигрантларига чет мамлакатлар қонунчилиги ва ҳужжатларни расмийлаштириш ва бўлиш қоидаларига амал қилиш борасида консультациялар бериб борилмоқда.
Жорий
йилда Россия Федерациясига кетиб, у ерда ишлаш давомида қийинчиликка учраб яшаш
манзилига қайтиб келган 17 нафар фуқароларга ҳамкор ташкилотлар ёрдамида қандолатчилик,
тикувчилик, аёллар сартароши, сантехник-чилангарлик, пайвандлаш автомобилларга
енгил хизмат кўрсатиш, билан таъминлаб, уларни бепул курсларда ўқитилиб, касбга
йўналтирилди. ННТнинг мутахассислари томонидан долзарб алоқа операторига келиб
тушган 1007 та қўнғироқ мурожатларга “одам савдоси”, “ноқонуний миграция”ва
бошқа қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумот берилди.
Қандолатчилик,
тикувчилик, ҳунарманд тикувчилик иши, сантехник-чилангарлик, тикувчилик ўқув
курсларига маркази томонидан 79 нафар, шундан, 68 нафар аёл-қизлар ҳамда 11
нафар эркакларни лойиҳа фонди доирасида касбга йўналтириш бўйича бепул ўқитилди.
Ўқишни тугатган 20 нафарига вилоят Бандлик
бош бошқармаси билан ҳамкорликда мутахассислик йўналишида “Сертификат” берилиб,
уларга ўқиш жараёнида степендиялар ҳам берилди.
Шунингдек, марказ томонидан
Европа Иттифоқи ва БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ) кўмагида “Миграция таъсиридаги ва
қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган ижтимоий мухофазага муҳтож оилалар ва
болаларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси амалга оширилмокда. Лойиҳа доирасида
миграция таъсиридаги 11та оила ва 21 та бола ҳамда қуролли можаролар
ҳудудларидан қайтиб келган 18та оила ва 62 та болага ижтимоий ва психологик,
шунингдек реабилитация ва реинтеграция ёрдами берилмокда. Лойиҳа доирасида
оилалар билан ишлаш жараёнида ижтимоий иш амалиёти ва кейс-менеджмент
кўникмалари мавзуларида, марказ ижтимоий ходимлари, ҳамкор давлат ташкилотлари
ходимлари, мактаб психологлари учун
тренинглар ташкиллаштирилмокда. Лойиҳа вилоят маҳалла ва оилани қўллаб
қувватлаш, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ички ишлар бошқармалари билан
ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий