пятница, 18 декабря 2020 г.

Мард ўғлонларимиз фахрдур бизга

Харбий чиқишлар... аксарият ёшлар бу жараёнларда иштирок этганда ўзгача ғурурни хис қилади. Мард ўғлонларнинг юрт ҳимояси учун олиб бораётган жасоратларини кўрар экан  ёшларимиз улардек бўлишни орзу пайдо бўлмай қолмайди. Бундай ниятли ўқувчиларни бугун Термиз туманидаги 23 мактабда ташкил қилинган Харбий ватанпарварлик ойлиги доирасида Чегара қўшинлари харбий қисми   томонидан ташкил қилинган тадбирда кўрдим.

Харбий қисмнинг мард ўғлонлари чиқишлари, кинологларнинг амалий машғулотлари, техника ва қурол-аслахалар жой олган кўргазма ўқувчиларда катта таъсурот қолдирди. Ушбу тадбир орқали ёшлар харбий техникалар билан яқиндан танишди. Айтиш керакки бу каби тадбирлар сабаб келажакда ўқувчилар орасидан ҳам  ватанимиз химоячилари каби шарафли касбни танлайдиган ёшлар қўплаб бўлади.













Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...