вторник, 22 декабря 2020 г.

Термиз – Марказий Осиё исломий тарихининг бошланғич муҳим нуқталаридан бири

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан танлаб олинган 283 нафар имом-хатибларнинг Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларида танишув дарслари давом этмоқда.

Шу каби танишувларнинг навбатдагисида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси директори Шукрулло Умаров Марказ ходимлари ва ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларига яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассаса кутубхона фондидан ўрин олган илмий асарлар, Марказнинг хорижий ва маҳаллий илмий марказлари билан халқаро ҳамкорлиги, Марказ илмий ходимлари томонидан таржима қилинган илмий ва оммабоп нашрлар билан таништирди.


Семинар иштирокчилари учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жўрабек Чўтматов томонидан Мовароуннаҳр ўлкасига ислом динининг кириб келиши, Термизни илк ислом цивилизацияси марказларидан бирига айланиши ҳамда бунда Термизий алломаларнинг тутган ўрни ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Жумладан, имом-хатибларга Мовакруннаҳр ўлкасидаги илк тариқат ва таълимот сифатида баҳоланадиган ва Ҳаким Термизий томонидан асос солинган ҳакимия мактаби ҳақида сўзлаб берилди.

Марказ томонидан таржима қилинган ва ҳакимия мактабининг ғояларини ўзида акс эттирган Ҳаким Термизий тўрт асарининг тўплам ҳолида жамланган нашри йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди ҳамда асарнинг қисқача мазмуни билан таништириб ўтилди. Юртимиздаги ушбудек илмий мактабларни чуқур ўрганиш долзарблиги ва уни халқимизга етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш каби масалалар ўзаро муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...