пятница, 11 декабря 2020 г.

                                                Карантин кундузими?

2020 йил дунё тарихида Коронавирус номи билан чамбарчас боғланди.  Бу вирус  бугунга қадар 69,7 млн инсонларга юққан ва  1,58 млн одамни бевақт олиб кетди. Шу сабабдан бутун сайёрадаги инсонлар хушёр.  Бизнинг юртимизда  карантин холати юмшатилиб бораётган бўлсада аммо, қоидалар хали хануз амалда.

Карантин қоидаларга амал қилиш жамият учун эмас балки, инсонларнинг ўзининг саломатлиги учун ҳам муҳим. Айниқса амалда бўлган юз ниқоблари нафақат коронавирусдан, балки бошқа касалликлардан ҳам бизни асрайди. Буни биламизу уларга амал қилмаймиз айрим холатларда. Аксарият инсонлар учун  эса карантин фақат кундузи. 

Қуёш ботиб, юлдузлар осмонни ёритган кеч маҳал кичик кузатиш олиб бордим. Шаҳар кўчаларида иш ёки юмуш билан юрган  вохадошларимизга эътибор қаратдим. Карантин қоидаларига амал қилган инсонларни кўриб қувонган бўлсам,  юз ниқобларини эсдан чиқарганлик бахоналари билан учраган юртдошларимизни кўриб,  вирус юқиш холатлари нега хали хануз йўқ бўлмаётганини  яна бир бор англадим. Қисқа кузатишларим асосидаги жараёнларни кўришингизни ва хулоса чиқаришни сизга қолдирдим..







Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...