среда, 9 декабря 2020 г.

 ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари” ва “Йўл қоидаси - умр фойдаси” мавзуларида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

 

Йиғилишда Термиз ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия майори Т.Муҳиддинов, вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-сафарбарлик гуруҳи командири катта лейтенант Х.Пардаев ва Термиз гарнизони ҲАН ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда йўл транспорти ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш мавзусида сўз борди. Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида вилоятда содир этилган йўл транспорт ҳодисалари статистикаси бўйича маълумот бериб ўтилди. Шу билан бирга, спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, белгиланган тезликка риоя қилмаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, транспорт воситасини бошқариш давомида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш ҳамда ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқаришнинг салбий оқибатлари ҳақида мисоллар келтириб ўтилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...