пятница, 11 декабря 2020 г.

Термизда ривожланаётган  инвестиция лойиҳалари


Термиз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида янгидан ташкил этиладиган Инвестиция лойиҳалари доимий равишда ишлаб чиқилиб, амалда ўз натижаларини бериб келмоқда.

Шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2020-2022 йилларда шаҳарда жами 104 та умумий қиймати 1,4 трлн.сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 2278 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Шундан, 2020-йил давомида жами 58 та умумий қиймати 540,7 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши хисобига 1 252 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Амалда, қиймати 322,4 млрд сўм бўлган 68 та лойиҳа амалга оширилиб, янгидан 882 та янги иш ўринлари яратилди..


"Интер силк про" МЧЖ. Шаҳарда ягона бўлган қиймати 57,0 млрд сўмлик “Пилла кластерини ташкил қилиш” лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилди. Мазкур лойиҳада яратилган иш ўринларига аёллар ва ёшларни ишга жойлаштиришда алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек,   Туркиянинг "Alles Sag'lik Group" МЧЖ   томонидан тўғридан-тўғри хорижий 1,3 млн доллар инвестиция асосида  20 та иш ўрни, "Afghan-German Company" МЧЖ қўшма корхонаси  қиймати 1,5 млн доллар сармоя асосида 25 та иш ўрни, "Kabul Darbar" МЧЖ ХК нинг қиймати 0,7 млн  доллар миқдордаги сармоя бўйича 25 та иш ўрни ўрни яратилди.

Инвестиция  йўналишидаги ишлар  2021 йилда ҳам бардавом бўлиб,  жами 42 та умумий қиймати 385,9 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган. Натижада  1580 та янги иш ташкил этилиши кутилмоқда. 2022 йил давомида хам жами бўлиб 4 та умумий қиймати527,2млрд.сўмлик, лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилиб, 1950 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...