воскресенье, 13 декабря 2020 г.

Осон ва қисқа муддатда кўмакчи бўлаётган  давлат хизматлари маркази

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, шаҳар ва туманларда унинг марказлари ташкил этилган эди. Бугунга келиб ушбу тизим одамларнинг ишончли, тезкор кўмакчисига айланган.

Бугунги пандемия шароитида аксарият ташкилот ва идораларда ходимлар масофадан ишлаётганини ҳисобга олсак, одамлар анчагина сарсон бўлишлари мумкин эди. Давлат хизматлари марказлари эса, карантин талабларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.



 –Давлат хизматлари марказида аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига 140 дан ортиқ  хизмат  тури кўрсатилмоқда, - дейди Термиз шаҳар Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Зафар Маҳмадиёров. Марказимизда ўтган уч йил давомида аҳолига 165 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган. Асосийси, барча турдаги хизматлар тез фурсатда, қулай ҳамда бюрократик тўсиқларсиз амалга оширилмоқда.  

Дарҳақиқат ўтган  қисқа давр мобайнида ҳосил бўлган бу рақамлар  марказ хизматларига бўлган эҳтиёжнинг қай даражада юқори эканлигидан далолатдир.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...