Божхоначилар милоддан
аввалги I-II асрга таълуқли қадимий тангаларни тўхтатиб қолишди
Божхона ходимлари маданий аҳамиятга эга бўлган
қадимий тангаларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек
қўйишди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом”
чегара божхона пости ходимлари фуқаро М.Ш.ни божхона назоратидан ўтказишди.
Натижада, мазкур шахс томонидан олиб ўтилаётган, декларацияланмаган ва божхона
ходимига маълум қилинмаган 8 дона
қадимий тангалар тўхтатиб қолинди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилояти
Бадиий экспертиза бўлимининг хулосасига кўра мазкур тангаларнинг умумий баҳоси
63 530 000 сўмни ташкил этади ва уларнинг қадимийлиги қуйдагича:
-
2
дона тангалар милоддан аввалги I-II асрларда буюк Эвкратид I даврида
Юнон-Бақтрия подшолигида босиб чиқарилган;
-
2
дона тангалар Милодий I-II асрларда Кушон подшолигида зарб қилинган;
-
2
дона тангалар XIX асрга оид бўлиб, араб ёзувлари битилган;
-
2
донаси эса 70-80 йил муқаддам АҚШ да зарб қилинган.
Ушбу маданий бойликлар Сурхондарё вилояти Археология музейига топширилган бўлиб,
ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий