вторник, 9 июля 2019 г.

Мазуга қайтиб: Оммавий маданият

Глобаллашув – ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир. Бу жараённинг ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин.
 
Айниқса, давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб янги ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларнинг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви ва бошқа имкониятларнинг ортиши – табиийки, буларнинг барчасига глобаллашув туфайли эришилмоқда.
Лекин бу тараққиётга эришувимизда кимлардир ёвузлик йўлида ҳам фойдаланиш мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Чунки бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, биз эса бу воқеаларга бефарқ бўлмаслигимиз керак.              
Бугунги ёшларимиз айниқса, интернет орқали ҳам турли ахборот ва маълумотларни олмоқда. Лекин бу ижтимоий тармоқ “оммавий маданият” кўринишида фарзандларимининг онгини, қалбини эгаллаб олиши мумкин. Турли хил хорижий мусиқалар, видеоклиплар, фильмлардаги кийиниш, ўзини тутиш маданиятининг миллий фазилатларимизга путур етказиши, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилиниши ўз-ўзидан оммалашиб фарзандларнинг дунёқарашига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бугун эса уни жиловлай олиш, унга дахл қилиш қийин, албатта. Энди уларга буни ўқи, ўқима дея таъқиб қила олмаймиз ёки тўсиқ ҳам қўя олмаймиз. Биз уларни шундай билим ва ахлоқ, кенг дунёқараш билан қуроллантиришимиз керакки, бунга барчамиз масъул бўлмоғимиз керак.
Тор шим, елкаси очиқ, баданга ёпишиб турган кийим кийиб олган айрим ўзбек қизларимиз ўзларини замонавий деб ҳисоблайдилар. Ахир, замонавийлик ҳамманинг эътиборини тортадиган ярим-яланғоч либослардан иборат эмаску. Бундайларга ақл ўргатиш тугул, бир оғиз гап ҳам гапириб бўлмайди. Мактабларда, колежларда таълим-тарбия бераётган устозлар болага фақат билим берибгина қолмай, уларнинг ота-онаси билан ҳамкорликда ўзини тутиши, кийинишини назорат қилишлари ҳам керак. Назорат бўлган жойдагина кутилган натижага эришса бўлади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Аксинча, қаерда хушёрлик, юксак ақл – идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади”.

“Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, унинг ортидан бойлик орттириш мақсадида юрган айрим кучларнинг ҳаракатига асло йўл қўйиб бўлмайди. Афсуски, ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, ўзбекона ҳислатларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...