вторник, 9 июля 2019 г.

Лоқайдлик инсонни тубанлик сари етакловчи йўлдир

Маълумки, ўзини диндор, иймон – эътиқодли қилиб кўрсатувчи, бўлмағур сафсаталари билан атрофидаги одамлар, айниқса ёшлар ишончига кириб олишга уринаётган айрим мутаассиб кучлар ҳар лаҳзада тинч ва осуда ҳаётимизга хавф солиши, фарзандларимиз онгини заҳарлашга интилиши табиий. Бундай қора ниятли кучларнинг сохта ақидаларини, риёкорларини фош этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Сир эмаски, бугунги глобаллашув жараёни ҳар биримиздан маънавий баркамол, етук инсонни тарбиялашни, эзгу мақсадларимиз йўлига тўғаноқ бўлишга зўр бериб интилаётган ёвуз ниятли кучларга қарши ҳамжиҳатлик билан кураш олиб боришни тақозо этади. Мамлакатимиздаги тараққиётни издан чиқариш учун ташқаридан ва ичкаридан туриб таҳдид солаётган ҳар қандай кўринишдаги хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш олиб боришимиз зарур. Яъни, хориждан келтирилган беҳаё либосларни кийиб чиқган фарзандимизга унга маъқул келадиган, ўз миллий менталитетимизга монанд либосни кийишни таклиф этишимиз, катта пул ваъда қилиб ўғил-қизимизни хорижга ишга таклиф этувчиларга ўз юртимизда ўғил-қизимизнинг насибаси улуғлигини амалда кўрсатишимиз шарт.
Кутилмаганда оиламизга моддий оиламизга моддий ёрдам ёки ҳомийлик кўмаги беришни истаб қолган кимса ким ва у қандай ташкилотнинг одами? Қандай асосларга таяниб сизга моддий ёрдам ёки пул ваъда қиляпти? Нима учун у сизга қиммат қоғозларга босилган адабиётларни текинга бераётир? Ба адабиёт ичида нелар яширинган ва бу адабиётлар орқал у халқимизга нималарни тарғиб қилаяпти? – бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришимиз лозим. Энг муҳими, маънавий – таҳдид – инсон эркинлигига, келажак авлод ва мустақил давлатимиз келажагига қарши таҳдид эканлигини асло унутмаслигимиз керак.

Яна шуни эсда тутмоғимиз керакки, маҳалла-куйда, ўзимиз ишлайдиган меҳнат жамоасида бўлсин, хох ёшлар кўп тўпланадиган ўқув даргоҳлари, ётоқхоналарда ёки жамоат жойларида бўлсин лоқайдликка, бепарволикка берилмайлик. Сизни ёки фарзандингизни катта пул ваъда қилиб чет элга ишга таклиф этаётган одамларга асло эргашманг. Сабаби, айнан шундай кимсалар сизнинг лоқайдлигингиздан фойдаланиб фарзандингизни ёки таниш-билишларингизни чет давлатнинг қайсидир корчалонига қул қилиб сотиб юбориб, халокат сари етаклаши мумкин. Демак, лоқайдлик инсонни тубанлик сари етакловчи йўлдир. Буни асло унутмайлик. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...