Огоҳлик олға бошлар
Маълумки, бугунги кунда Интернет кўлами тобора
кенгайиб бормоқда. Бу шубҳасиз, замон талаби ва эҳтиёжидир. Бугун ҳар бир киши
ўзи хохлаган хабарни ёки маълумотни Интернет орқали бир сонияда олиши мумкин.
Хатто бошқа худуд ва мамлакатларга тарқатиш имкониятига ҳам эга. Бу имконият
албатта яхши. Вақт тежалади, харакат камаяди. Бироқ масаланинг бошқа бир муҳим
жиҳати борки, у ҳам бўлса интернетдаги ким қандай фойдаланиши. Дарҳақиқат,
бугун интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарияти ёшлардан иборат эканлигини ҳам
таъкидлаб ўтиш жоиз. Тадқиқотлар натижасига, эътибор қаратадиган бўлсак,
эндиликда мактаб ёшидаги болалар ҳам интернетдан фойдаланиш ҳолатларини кузатиш
мумкин. Ҳозирга келиб интернет тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони дақиқа
сайин кўпаймоқда. 2010 йилда дунё тармоғида 10 миллионга ёшлар бўлган бўлса,
ҳозирга келиб улар сони 20 миллионга етган. Қолаверса интернетдан фойдаланувчи
оилалар сони ҳам ортмоқда. Сир эмаски, айрим ота-оналар фарзандларига уяли
телефон тутқазиб, болаларни нима билан машғуллигини билмайди ҳам. Уларни хатто
назорат хам қилмайди. Натижада уяли телефонга тушган хар хил беъмани сурат ва
ёшига мос келмайдиган маълумотлар улар онггини захарламоқда.
Бугун
эртанги кунимиз учун қайғурар эканмиз, фарзанд тарбиясини издан чиқарувчи ёт
ғоялар таъсиридан ва ахборот таҳдидларга қарши кескин курашмоғимиз лозим.
Маънавияти мустаҳкам ёшларни тарбиялаб камол топтириш эса барчамизга бирдек
масъулият юклашни унутмаслигимиз лозим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий